Богданов Олег Павлович

Богданов Олег Павлович (1925-2007) - совет ва ўзбек зоолог-олими, биология фанлари доктори, профессор, Совет Иттифоқи даврида герпетологияни асосчиларидан бири саналади.

Богданов ўзининг илмий фаолиятини Ўрта Осиё давлат университетидан бошлаган. Сўнгги йилларда у Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси зоология институтида ишлади.

Олим зоологиядаги илмий тадқиқот ишини кенг қамровли - Ўрта Осиёнинг бўғимоёқлиларидан тортиб сут эмизувчиларигача, амфибия, судралиб юрувчилар ва қушларни ҳам ўз ичига олади.

Илмий ютуқлари: Ўрта Осиёда биринчи илон қўриқланадиган жойни барпо этиш, илонларни урчитиш ва ушлаш услуби муаллифи, илон ва чаёнлар заҳрини хавфсиз олиш, кўршапалакларни янги турини яратиш, Ўзбекистон фауналарини биринчи қайдномасини ёзиб қолдириш бўйича олим илмий ютуқларга эришди.

Илмий ишлари: «Ўзбекистон жониворлари», «Судралиб юрувчилар экологияси», «Ўзбекистон ҳайвонот олами», «Ўзбекистон қўриқхоналари» ва бошқалар. Бу илмий ишлари бир неча бор қайта нашр этилган. У “Герпентологлар қайдномаси”, “Ким Гав деди?” номли илмий-оммабоп ва болалар учун китоблар ёзди.

Илмий фаолияти давомида Богданов 20 дан зиёд фан номзодлари ва фан докторларини тайёрлади, АҚШ, Германия ва Франция мамлакатларида зоологлар ва герпентологлар бўйича илмий жамиат аъзоси бўлди.

О. Богданов 2017 йил 10 октябрь вафот этган, Тошкент (Ўзбекистон) Боткино қабристонига дафн этилган.


Кирилл алифбосида мақола: Богданов Олег Павлович ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Энсиклопедия фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ХИТОЙ
ЯПОНИЯ
БИОЛОГИЯ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты