1908 йил 7 апрель куни Красное (ҳозирги Смоленск) вилоятида туғилган. Россия Совет Федератив Социалистик Республикасида хизмат кўрсатган артист (12.01.1956). Ўзбекистон ССР да хизмат кўрсатган артист (1958). Қорақалпоғистон АССР да хизмат кўрсатган санъат арбоби.
Москва кинематография институтини тамомлаган.
1931 йил “Мосфильм” кинофабрикасида ишлашни бошлаган. 1932 йилдан Олма-ота (1932-1933), Уральск (1933-1935), Сухуми (1935-1937) театри бадиий бошқарувчиси ва актёри.
1937 йилдан 1951 йилга қадар Фарғона рус театри бош режиссёри.
Иккинчи Жаҳон уруши вақтида ўз ихтиёри билан фронтга кетади, 2-Болтиқости 2-фронти 6-гвардия армияси 67-гвардия ишчи дивизияси 68-алоҳида гвардия разведрота қўмондони, капитан, беш маротаба яраланган. Орден ва медаллар билан мукофотланган.
1952 йилдан 1956 йилга қадар Тоболь театрида ишлаб, маъмурий ишлар билан шуғулланибгина қолмаган, унинг актёрлик ва режиссёрлик ишлари ҳам мақтовга лойиқ.
Абдулов театрни бошқариш даврлари афсонавий “тобольск уйчаси” биноси тарихга тахтали меъморчилик ва сибир театри кўринишда кирган. Директорнинг ташаббуси билан бино ёнига минора қурилган бўлиб, ноёб архитектура ансамблини муносиб тарзда якунлаган.
1956 йил Фарғонага қайтиб, Фарғона рус театрининг бадиий раҳбари лавозимини эгаллаган.
1962-1963 йиллар Мичурин театри бадиий раҳбари.
1980 йил 24 февраль куни Фарғонада дунёдан кўз юмади.
Театрдаги фаолияти
Режиссерлик ишлари:
Мукофотлари ва орденлари
Қизил юлдуз ордени 1944 йил.