Тўхтамишев Исмоил

Исмоил Тўхтамишев шоир сифатида 70-йиллардан матбуотда кўрина бошлайди. Шоир шеърларини ўқиганда бепоён Қарши чўлларининг табиатига, одамларига хос ҳам қахрли, ҳам меҳрли нидо эшитилади.

У Қамаши туманининг Ароловул қишлоғида, хизматчи оиласида дунёга келган.

1966 йилда ўрта мактабни тугатиб, «Қашқадарё ҳақиқати» газетасида мусаҳҳиҳ сифатида меҳнат фаолиятини бошлайди. 1967-1972 йилларда Тошкент Давлат университети журналистика факультетида билим олади. Сўнг турли жамоат ишларида меҳнат қилади. Вилоят маданият бўлимини бошқаради. Маълум вақт Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида масъул вазифани ҳам адо этади. Шоир сифатида у 70-йиллардан матбуотда кўрина бошлайди.

Биламизки, Қарши даштлари ёзда ёндиради, қишда қақшатади. Унинг одамлари ана шу табиат тўлқинида тобланган, чидамли, заҳматкаш, меҳридарё инсонлар, бунёдкор одамлардир. Шоир шулар ҳақида куйлаганда қуёш ҳароратидек қайноқ меҳр инъом этади, ардоқлайди. Аксинча, қаллоб, порахўр ўғриларга кўзи тушганда қиш изғиринидек нафрат билан лаънатлайди. Мана шу қиёсий тасвир табиат, инсон ва жамият муаммоларини поэтик ҳал этишга йўл очади.

Дастлабки шеъри 1976 йилда матбуотда Абдулла Орировнинг «Оқ йўл»и билан чоп этилади.

Шундан буён унинг «Чўл бойчечаги» (1982), «Онам тилаклари» (1983), «Дунё устуни» (1987), «Ҳайқириқ» (1990), «Сенга интилдим» (1992), «Дил садолари» (1993), «Кўҳна насаф хаёли» (1994) каби бир қатор шеърий мажмуалари босмадан чиқади.

У 2015 йилнинг 10 октябрида вафот этган.


Кирилл алифбосида мақола: Тўхтамишев Исмоил ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Энсиклопедия фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ
ЯПОНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты