Мадина Тўхтаева

Мадина Тўхтаева 1948 йили Термиз шаҳрида таваллуд топди. У ўрта мактабни битириб Тошкент Давлат Санъат институтига ўқишга кириб таҳсил олди. Мадина Тўхтаева 1969 йил “Ёш гвардия” театрига ишга кирди ва шу кунгача шу даргоҳда фаол ишлаб келмоқда. Унинг биринчи ўйнаган роли ёзувчи Шухрат домланинг “Беш кунлик куёв” спектаклида Ўлмасхон роли эди.

Мадина Тўхтаева 39 йилдан бери шу театр саҳнасида 100 дан ортиқ турли туман образлар яратди.

Жумладан:

  • М. Байжиев. “Дуэл” да ҳамшира
  • А. Ибрагимов. “Биринчи бўса” да Феруза
  • Сидқий. “Нон, қон, инсон” да Сафсаншум қадам
  • С. Тилла. “Ойдин”да Ойдин
  • Ё.Сарова. “Номзодлар”да Муҳаббат Собировна
  • М. Хайруллаев. “Тинмасин соз”да Ойжамол
  • Островский. “Қачонгача мой ейсан” да Агнил
  • Э. Хушвақтов. “Эски муҳаббат” да Келин
  • Мухаммаджонов. “Ҳаёт барибир гўзал” да Қайнона
  • А.Қаҳҳор. “Аяжонларим” да Шакархол ва хоказо.

Ҳозирда Ўзбек Миллий драма театрида фаолият юритмоқда.

Фильмографияси:

  • Вафодорим — 2013 йил
  • Меҳрибоним — 2010 йил.
  • Аросат — 2009 йил.
  • Улфатлар –2 — 2008 йил
  • Забаржад — 2007 йил.

2000 йил театр саҳнасидаги фаолияти учун Мадина Тўхтаева Хукуматимиз томонидан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланди.


Кирилл алифбосида мақола: Мадина Тўхтаева ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Энсиклопедия фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЯПОНИЯ
ФРАНЦИЯ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты