Тоиров Маҳмуд

Шоир Маҳмуд Тоиров шеърлари республикамизнинг ўнлаб таниқли хонандалари ижросида куйланиб келинмоқда. Шоирнинг «Оқиб кетган армонлар» ва «Отамнинг ўкинчи» номли достонлари ўз самимияти билан ўқувчилар эътиборини қозонган.

Шоир Маҳмуд Тоиров 1952 йилнинг 31 августида Тошкент вилоятининг Паркент тумани Паркент қишлоғида таваллуд топган.

Маҳмуд Тоиров 1959 йил Низомий номидаги ўрта мактабга ўқишга кириб, уни 1969 йили тамомлайди.

Худди шу йили Тошкент Давлат университети филология факультетининг кечки бўлимига ўқишга киради. Талабалар шаҳарчасидаги қурилиш ташкилотида дурадгор бўлиб ишлайди.

Кечки бўлимда ўқигани боис, 1971-1973 йилларда ҳарбий хизматда бўлади.

1973 йили хизматдан қайтиб ўқишни давом эттиради. Собиқ «Ёш гвардия» нашриётида мусаҳҳиҳ ва мусаҳҳихлар бўлими бошлиғи бўлиб ишлайди.

1977 йили университетни тугатиб, Республика радиосининг болалар ва ўсмирлар учун эшиттиришлар бош таҳририятида меҳнат фаолиятини давом эттиради.

1984 йилда «Паркент тонги» газетасига муҳаррир этиб тайинланади. 1999 йил июнь ойидан бошлаб Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Тошкент вилоят бўлимининг масъул котиби лавозимида ҳам ишлаб келмоқда.

Маҳмуд Тоиров шеърлари республикамизнинг ўнлаб таниқли хонандалари ижросида куйланиб келинмоқда.

Маҳмуд Тоиров ижоди, меҳнат фаолияти муносиб тақдирланди - 2001 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланди. 2005 йилда унга «Ўзбекистон халқ шоири» унвони берилди.

Маҳмуд Тоировнинг биринчи шеъри ўрта мактабнинг 7-синфида ўқиб юрган кезлари «Танноз келур» номи билан Паркент туманининг «Суръат» газетасида эълон қилинган.

Илк тўплами «Айт энди, юрагим» эса 1991 йилда Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида чоп этилди.

Шундан сўнг шоирнинг «Биз нечун учрашдик» (1992), «Муҳаббат шеваси» (1995), «Оқиб кетган армонлар» (1996), «Бармоқлар бодаси» (1998), «Ҳақни таниб» (1999), «Юз тўртлик» (2002) тўпламлари ва «Сайланма»си (2002) нашр қилинади. Шоирнинг «Оқиб кетган армонлар» ва «Отамнинг ўкинчи» номли достонлари ўз самимияти билан ўқувчилар эътиборини қозонган.


Кирилл алифбосида мақола: Тоиров Маҳмуд ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Энсиклопедия фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ЯПОНИЯ
АЛИШЕР НАВОИЙ
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты