Султонов Жўрахон

Етук ўзбек хонандаси, созанда ва халқ ҳофизи, ўзининг ёқимли қўшиқлари билан тингловчиларни мафтун этиб, ўзининг мустаҳкам ўрнини топган, эл назарига тушган уста ҳофиздир. «Буюк хизматлари учун» ордени соҳиби.

Етук ўзбек хонандаси, созанда ва халқ ҳофизи Жўрахон Султонов 1903 йилда Марғилонда туғилган.

1920 йилда М.Қориёқубов биринчи этнографик ансамбль тузиб, унга Юсуфжон қизиқ Шакаржонов, Уста Олим Комилов, Тўхтасин Жалилов, Аҳмад Умрзоқов, Абдуқодир Исмоиловларни таклиф этаркан, Жўрахон Султонов ҳам шу ансамбль билан Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Астрахан ва Боку шаҳарларида ижодий сафарда бўлиб, ўзининг ёқимли қўшиқлари билан тингловчиларни мафтун этди.

Бу ижодий сафардан муваффақият қозониб қайтган ҳофиз 1928 йилдан мусиқали драма, 1932 йилдан Ўзбек Давлат мусиқали театрида, 1936-1939 йилларда Ўзбек Давлат филармониясида, 1940 йилдан-1950 йилларгача Муқимий номидаги мусиқали драма ва комедия театрида фаолият кўрсатди.

1958 йилдан умрининг охиригача Ўзбекистон Радиосининг "Мақом" ансамблида фаолият кўрсатди.

Жўрахон Султонов 1965 йилда Марғилон шаҳрида вафот этди.


Кирилл алифбосида мақола: Султонов Жўрахон ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Энсиклопедия фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЮСУФЖОН ҚИЗИҚ
ЯПОНИЯ
ФРАНЦИЯ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты