Сайёр

Шоир Сайёр шеъриятида сиёсий лирика билан бирга муҳаббат лирикаси муҳим ўринни эгаллайди. Унинг шеърияти инсон гўзаллиги, инсоний бурч, виждон ва имон тушунчаларини бадиий шарҳлаши билан ажралиб туради.

Сайёр (Сайёрпўлат Файзуллаев) 1932 йилда туғилган. Ҳам шоир, ҳам носир сифатида қалам тебратган. Унинг биринчи шеъри 1953 йилда эълон қилинган.

«Қалб ҳарорати» номли биринчи китоби 1960 йилда чоп этилган. Шундан кейин унинг ўзбек, рус ва бошқа тилларда ўттизга яқин шеърий ва насрий асарлари босилиб чиққан. Сайёр шоира Гулчеҳра Жўраеванинг турмуш ҳамроҳи эди. Уларнинг тўрт нафар фарзандлари ва қўша-қўша набиралари бор.

Унинг шеърияти инсон гўзаллиги, инсоний бурч, виждон ва имон тушунчаларини бадиий шарҳлаши билан ажралиб туради. Жумладан, «Бошсиз ҳайкал» (1961), «Фидойингман» (1962), «Қачон катта бўламан» (1965), «Бир кеча хаёли» (1965), «Ўттиз ёшим» (1968), «Ҳулкар» (1969), «Парвона» (1970), «Денгиздан томчилар» (1972), «Йиллаб куйганим» (1973), «Мусаффо фасл» (1978), «Болға зарби» (1982), «Одам борки...» (1981), «Анча катта боламан» (1982), «Чорраҳа» (1985), «Умр қўшиғи» (1986), «Ҳалоллик ва фаоллик» (1989), «Уйқудаги тош» (1989) каби шеърлар, қиссалар ва болалар учун ёзилган асарларини санаб ўтиш мумкин.

Шоирнинг «Ҳалоллик ва фаоллик» номли сўнгги тўпламига кирган кўпчилик шеърлари шу жиҳати билан характерлидир. Уларда инсоннинг Ватан ва халқ олдидаги муқаддас бурчи, ҳақгўйлик ва ростгўйлик фазилатлари улуғланади.

Шоир Сайёр 2001 йилда вафот этган.


Кирилл алифбосида мақола: Сайёр ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Энсиклопедия фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АЛИШЕР НАВОИЙ
РОССИЯ
ТОШКЕНТ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты