Абду Жамол Усто Қўри

Абду Жамол – (лақаби - Усто Қўри) 1805 йилда Қўқон хонлигидаги Риштонда кулолчилар оиласида таваллуд топди. XIX аср охирида вафот этди.

Абду Жамол XIX аср Риштон туманидаги машҳур кулол. Акаси Абду Жалол (Усто Жалил) билан Қошғар, Эронда махсус лой-чинни ясаш сирларини ўзлаштириб, Риштонда қадимий йўқолиб борган техникани қайта тиклашди. Бундан ташқари шогирди Абдулло Кулол (Кали Абдулло) га ҳам чинни ясаш сирларини ўргатишган. Абду Жамол - буюк кулол –Уста оқсоқол Фарғона водийси барча кулолчилари учун устоздир.

Тирик мисол сифатида Қўқон хонлиги Худоёрхон буйруғи билан барпо этилган риштонлик кулолчилар томонидан барпо этилган XIX аср - Ўрда саройи ҳисобланади. Саройнинг қурилиши 1863-1870 йилларда 16 минг ишчи ёрдамида бунёд этилган. Саройнинг фасад-кўриниши ака-укалар Абду Жалол (Усто Жалил), Абду Жамил (Усто Қўри) ва Абдулла Кулол (Кали Абдулло) ўзларининг шогирдлари билан 1873 йилда якунлашган.

Янги керамик безак бериш усули яратишда, риштонлик кулолчилар нафақат безакларни яратиш малакасини балки махсус лой тайёрлаш технологиясини ҳам кулолчиликка олиб киришган. Асосан бу рангли ғиштлар турли кўринишдаги: ромбли, тўртбурчак, юлдузчали кўринишида. 10 тадан каллиграфик ёзувлар, оқ ғишт ёрдамида куфи ёзуви юргазилиши ўз гўзаллиги билан жудаям катта машҳурликка эришган.

Худоёрхон ака-укалар Абду Жамил (Усто Қўри), Абду Жалол (Усто Жалил) ва Абдулла Кулол (Кали Абдулло) ларнинг меҳнатини юқори баҳолаб, нафақат моддий рағбатлантирган балки саройнинг жанубий фасадига куфийча ёзувда: “Бу тошларни Беҳзод ижодига монанд ижод намуналари безатиб турибди”. Ушбу ёзувлардан ҳам кўриниб турибдики риштонлик кулоллар Худоёр хон билан бир қаторда Ўрта Осиё тарихига ёзилдилар.

Абду Жамил (Усто Қўри)) ижод намуналари Ўзбекистон Давлат санъат музейида сақланади.


Кирилл алифбосида мақола: Абду Жамол Усто Қўри ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Энсиклопедия фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Абду Жалол
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЯПОНИЯ
ТОШКЕНТ
ЭРОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты