Паздзерский Владимир Андреевич

Физика-математика фанлари доктори саналади. Тошкент давлат университетининг физика назариёти кафедрасида у ўзининг илмий мактабини яратди. 1997 йил Ўзбекистон давлат ҳукумати унвонига “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” сазовор бўлган.

Владимир Андреевич Паздзерский 1934 йил 25 апрель Тошкентда туғилган. Унинг ота-онаси XX асрнинг ўттизинчи йилларида “Халқ душмани” деб СССРнинг Европа қисмидан Ўрта Осиёга сургун қилинган.

Владимир Андреевич № 50 мактабда таҳсил олиб, ушбу мактаб доим Тошкентнинг кўзга кўринган ўқув масканидан саналиб, ёш Андрей уни олтин медаль билан битирган. У ёшлик чоғидан самодаги юлдузлар уни ўзига мафтун этган. Шунинг учун у мактабни тамомлагач, ЎОДУ(Тошкентдаги Миллий университет ўша даврда шундай аталарди) нинг физика-математика факультетига ўқишга кирди, кейинчалик астрономия кафедрасини танлади.

Бироқ, Владимир Андреевич 3-курсда таҳсил олган маҳалда, астрономия кафедраси ёпилди, шунда у физика назариёти кафедрасига ўтди ва у ерни муваффақиятли битирди. Владимирга кафедрада ассистент сифатида қолишни таклиф этишди.

1961 йил В.А.Паздзерский ва унинг дўстлари ҳамда ҳамкасблари - Ҳотам Воҳидович Валиевга ўхшаган ёш ва истиқболли мутахассислар Москвага малака ошириш учун Фанлар Академияси физика институтига юборилди. Улар ушбу даргоҳда машҳур олим Лев Давидович Ландау маърузаларини, шунингдек, бошқа машғулотларни физика бўйича ўзларига илмий раҳбар қидирдилар.

Владимир Андреевич ўзига илмий раҳбар сифатида таниқли назариётчи В.Я.Файнбергни танлади. В.А.Паздзерскийнинг биринчи иши В.Я.Файнбер раҳбарлиги билан ўша даврда долзарб бўлган дейтронларнинг пионлар билан ўзаро таъсири ва пионларнинг фото туғилиши муаммолари хусусида бўлиб ўтди.

У физиканинг илмий назарий тадқиқот соҳасида тинимсиз ўз устида ишлаб, ТошДУнинг физика назариётида кафедрасида ўқитувчи сифатида фаолият юритди. 1962 йил ФАФИ илмий кенгашида бу тадқиқотлар асосида илмий тадқиқотчи сифатида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди ва физика-математика фанлари номзоди бўлди.

1993 йил В.А.Паздзерский ТошДУнинг физика назариёти бўйича докторлик диссертациясини ҳимоя қилди ва физика-математика фанлари доктори унвонига эга бўлди.

ТошДУнинг физика назариёти кафедрасида ихтисослаштирилган физика назариёти курси бўйича талабаларга маърузалар ўқиди. У ажойиб маърузачи бўлган, ҳажвий йўл билан талабаларга фанни ғоят чиройли тарзда ифодалаб берарди. У 40 йил мобайнида ТошДУнинг физика факультетида Квант механикасидан маърузалар ўқиган.

Ўзбекистонда кўп йиллардан буён ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиялашга қаратилган самарали иши учун 1997 йилда Ўзбекистоннинг “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” Давлат мукофотига сазовор бўлди.

Владимир Андреевич Паздерский 2004 йил 3 сентябр куни Тошкент шаҳрида вафот этган ва у Боткин қабристонида дафн этилган.


Кирилл алифбосида мақола: Паздзерский Владимир Андреевич ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Энсиклопедия фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ
ЯПОНИЯ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты