Носируддин Бурҳониддин Рабғузий

Адибнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида бизгача жуда кам маълумот етиб келган. У XIII асрнинг охири ХIV асрнинг бошларида Хоразмнинг Работи ўғуз деган жойида яшаб ижод этган. Бизга унинг "Қиссаси Рабғузий"дан бошқа асари маълум эмас. Мазкур китобда у ўзи ҳақида мусулмонларга хос камтаринлик билан "...бу китобни тузган, тоат йўлида тизган, маъсият ёбонин кезган, оз озуқлиқ, кўп ёзуқлиқ Работи ўғуз қозиси Бурҳон ўғли Носируддин..." деб ёзади.

Кўринадики, алломанинг оти Носируддин бўлиб, отаси Бурҳониддин Работи ўғузнинг қозиси бўлган. Рабғузий тахаллуси ҳам у яшаган жой билан боғлиқ. Етук уламо ва дин оиласида тарбияланган Носируддиннинг ўз замонасида таниқли тарихчи, етук шоир ва истеъдодли таржимон сифатида тан олинганлигидан далолат берувчи бир талай ёрдамчи манбалар мавжуд.

Рабғузийнинг қиссалари маъносини англатувчи "Қиссаси Рабғузий" асари олам ва одамнинг яратилиши, инсоннинг йўлдан озиши ва комиллик сари машаққатли ва узоқ йўл босиб бораётганлиги ҳақида ғоят мантиқли ва қизиқарли тарзда ҳикоя қилинади.

Ушбу асар мусулмон динини қаъбул қилган эътиборли мўғул бекларидан бири Носируддин Тўқбуғанинг илтимосига кўра, ҳижрий 109 (милодий 1309 - 1310) йилда ёзилган.

Асосан пайғамбар ҳаётини ҳикоя қилувчи бу асарнинг ўзига хос яратилиш тарихи бор. Мусулмон Шарқида бу мавзуда "Қисас ул-анбиё" (пайғамбарлар қиссаси) номи билан машҳур кўплаб асарлар яратилган. Лекин, асарда ёзилишича, уларнинг "баъзиси мустақим (тўғри, ҳақиқий) бор, баъзиси номустақим. Бир ончаси (бир қанчаси) муқаррар (пухта, тугал) ва бир ончаси мубаттар (нотугал) бор". Шунинг учун ҳам бек Тўқбўға адибдан "ўқимоқға кераклик, ўгранмакка яроғлиқ" пайғамбарлар қиссаларидан иборат асар ёзиб беришини сўраган эди. Мазкур вазифани улкан салоҳиёт, катта маҳорат билан уддалаган адибнинг асари "Қиссаси Рабғузий", "Қисас ул-анбиёи туркий" номи билан шуҳрат топди ва яратилгандан то бугунги кунгача севилиб ўқиб келинмоқда.

Рабғузийнинг бу иждо маҳсули мазкур мавзу анъанасидаги ўзига хос босқич бўлди. Биринчидан, адиб ўзигача яратилган пайғамбарлар ҳақидаги қиссаларни пухта ўрганди, уларнинг ютуқларини умумлаштирди, ривожлантирди.

Иккинчидан, салафлари йўл қўйган камчиликларни тузатди, хато ва чалкашликларга барҳам берди. Учинчидан, олдинлари набийлар ҳақидаги қиссалар араб ва форс тилларида ёзилган бўлса, Рабғузийнинг туркий тилда битилган қиссалари туркий халқларнинг бебаҳо маънавий мулкига айланди.

Унда ХIII аср охири - ХIV аср бошларидаги туркий адабиётнинг бир қатор ўзига хос хусусиятлари жуда ёрқин намоён бўлган.

Ҳалолликка, ўз меҳнати билан ҳалол кун кўришга, бошқаларга зулм қилмасликка ундаш Рабғузийнинг ҳикояларининг асосий мақсадидир. Ўзбек насрида илк маротаба диалоглар Рабғузий томонидан кенг қўлланган. Ана шу диалоглар воситасида асосий ғоявий мақсад ёрқин ва таъсирчан ифодаланган.

Носириддин Бурхониддин Рабғузийнинг "Қиссаи Рабғузий" асарининг энг қадимги қўлёзмаси Лондондаги "Британия" музейида сақланади.


Кирилл алифбосида мақола: Носируддин Бурҳониддин Рабғузий ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Энсиклопедия фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АЛИШЕР НАВОИЙ
ТОШКЕНТ
БЕРУНИЙ
Исмлар. Энг чиройли ва машҳур исмлар.


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты