Муҳаммад Фузулий

Муҳаммад Фузулий жаҳон адабиёти хазинасига бебаҳо дурдоналар бўлиб қўшилган шоҳона асарлари билан нафақат Озарбайжон, балки Ўрта Осиё халқларининг, жумладан, ўзбек халқининг ҳам севимли шоиридир.

Муҳаммад Фузулий Ироқнинг Карбало шаҳрида зиёли оилада дунёга келган. Таваллуд саналари маълум эмас, аммо1498 йил таввалуд топган деб тахмин қилинади. У дастлаб мактабда, кейинчалик Бағдодга бориб мадрасада таълим олган. Унинг мактаб давридаёқ шеъриятга, адабиётга ихлоси жуда баланд бўлиб, бу ҳол бўлажак шоир қалбига сўз қудрати сеҳрини муҳрлаган, назм гулшанига етаклаган.

Тинмай мутолаа қилиш асносида ўз даврининг етук кишиси, алломасига айланган Фузулийни замондошлари «Мавлоно» деб атаганлар. Шоирнинг асарларидаги чуқур фалсафий фикрлар, теран мушоҳадалар унинг ҳақиқатан ҳам ҳар томонлама етук олим эканлигидан дарак беради.

Фузулий озарбайжон тилида ижод қилса-да, форс, араб тилларини ҳам мукаммал билган, бу тилларда ҳам асарлар яратган. Мазкур асарлар шоирнинг Яқин Шарқ халқлари маданиятини ҳам пухта билганлиги, тарих, тиб, нужум, ҳандаса каби дунёвий билимларни, айниқса, мантиқ ва фалсафани чуқур эгаллаганлигини кўрсатади. Унинг мутафаккир шоир сифатида қадимий юнон маданияти ва фалсафасини пухта ўргангани «Матла ул-эътиқод» асарида Афлотун, Аристотел, Гераклит каби юнон файласуфлари асарлари тўғрисидаги мулоҳазаларидан сезилиб туради.

Фузулий Ироқнинг Бағдод, Нажар каби бир қанча шаҳарларида яшаган, кейинчалик юрти Карбалога қайтиб келган ва1556 йилвабо касалидан вафот этган.

Фузулий девондан ташқари, «Лайли ва Мажнун», «Ўафт жам» («Етти жам»), «Анис ул-қалб» («Қалб дўсти»), «Матла ул-эътиқод» («Эътиқод бошланмаси») каби бир қанча асарлар ёзган.

Буюк истеъдод эгаси бўлган шоир умр бўйи моддий қийинчиликда, қашшоқликда яшаган, лекин тамагирлик, кишиларга қарам бўлишдан ҳазар қилган. У саховатлиларга кўз тикиб, муте бўлиб яшашдан кўра камбағалликни, қаноатни, ҳурликни афзал кўрган, бу ҳол унинг асарларида яққол ўз ифодасини топган.

Фузулий девонида ғазаллар салмоқли ўрин эгаллайди. Шоир Шарқ ғазалчилигидаги анъанага кўра ишқий ғазаллар битишга алоҳида аҳамият берган.

Шоир Эркин Воҳидов шундай хотирлайди: «Фузулий девонида бир байт бор:

Банимким ғамларим вордир, бийирин устина қўйсанг,
Чиқар кофир жаҳаннамдан, кулиб аҳли азоб ўйнар.

Ажабо дейман, ғамни туянинг устига қўйиш нимаси-ю, кофирнинг жаҳаннамдан чиқиши нимаси? Буларнинг қандай алоқаси бор? Хаттотнинг хатосимикин? Ундай десам ҳамма девонларда шундай ёзилган.

Эсимда бор, тоғамнинг улфатларига чой ташиб хизмат қилиб юриб уларнинг ажойиб суҳбатларидан кўп баҳраманд бўлганман. Алихон Соғуний, Чустий, Маъруфхўжа Баҳодиров, ака-ука Шожалиловлар қатнашадиган бу улфатчилик Навоий, Фузулий, Огаҳий, Машраб шеърларини талқин қилиш билан ўтар эди. Мен бу даврага ўзим мағзини чақолмаган байтларни тайёрлаб қўярдим, кўпчилик бўлиб улар бу байтларни шарҳ қилишар эди. Фузулийнинг ушбу байтини ўқиб берганимда, уни ҳеч ким шарҳ қила олмади. Мажлис тўрида Алихон Соғуний улфатларни имтиҳон қилгандай жилмайиб ўтирар эдилар. Ниҳоят у киши, қани бир қўлни очинглар, деб Фузулий ҳаққига узун дуо ўқиб, сўнг байтни шарҳ қилиб бердилар. Пайғамбаримиз айтмишларки, кофир абадулабад жаҳаннамда бўлади. Туя игнанинг тешигидан ўтса, кофир дўзахдан чиқади, яъни ҳеч қачон чиқмайди. Фузулий байти шу ҳадисга ишора экан. Менинг шундай ғамларим борки, улар туянинг устига ортилса, туя ипдек озиб кетади ва игнанинг тешигидан ўтадиган ҳолга келади-ю кофир жаҳаннамдан чиқади...»


Кирилл алифбосида мақола: Муҳаммад Фузулий ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Энсиклопедия фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АЛИШЕР НАВОИЙ
ЯПОНИЯ
ОЗАРБАЙЖОН
ИБН СИНО


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты