Қаюмов Абдубаки Жалилович

Қаюмов Абдубаки Джалилович 17 март 1950 йил Тошкент шаҳрида туғилган.

1957 йили Тошкент шаҳридаги 24-ўрта мактабга ўқишга бориб уни 1967 йили тугатган. Шу йили Тошкент Политехника институтига кириб 1972 йили муҳандис геолог мутахассислигини тамомлади.

Ўз меҳнат фаолиятини 1972 йили Тошкент метролойиҳа институтида муҳандис лавозимидан бошлаган. 1973-1974 йиллари Тошкент автомобиль-йўллар институтида ассистент лавозимида ишлади. 1975-1978 йилллари Москва автомобиль-йўллар институтида аспирантурани тугатган. 1978 йили техника фанлари номзоди илмий унвонини олиш учун номзодлик ишини ҳимоя қилди.

1978-82 йиллари Тошкент автомобиль-йўллар институтини “Йўлларни қуриш технологияси ва ундан фойдаланиш” кафедрасида катта ўқтувчи, 1982-88 йиллари Бутун Иттифоқ Йўл Илмий текшириш институтининг Ўрта Осиё филиалида катта илмий ходим ва лаборатория мудири лавозимида фаолият кўрсатди. 1988-91 йилларида Москва автомобиль-йўллар институтида докторантурани ҳам тугатган.

2006 йили техника фанлари доктори илмий унвонини олиш учун 05.23.11-“Автомобиль йўллари ва аэродромларни қурилиши” ихтисослиги бўйича “Лёссимон грунтли йўл кўтармаларини ҳисобий кўрсаткичлари ва зичлаштириш технологияси” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди.

Унинг 102 та илмий мақоласи босмадан чиққан. 25 та илмий ҳисобот, 31 та меъёрий ва услубий ҳужжатлар, 5 та монография, 4 та муаллифлик ишини ёзган.

2004 йилдан буён мустақил давлатлар хамюрти ҳукуматлараро йўл кенгашининг эксперти.

2008 йилдан ҳозирги кунгача Тошкент давлат техника университетида профессор лавозимларида ишлаб келмоқда.

Навоий давлат кончилик институти ва Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуататция институти 14.07.2016.Т.07.01 рақамли Илмий Кенгаш аъзоси саналади.

Тошкент арихитектура қурилиш институти ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш тармоқ маркази Аттестация комиссияси аъзоси.


Кирилл алифбосида мақола: Қаюмов Абдубаки Жалилович ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Энсиклопедия фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЯПОНИЯ
ТОШКЕНТ
РОССИЯ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты