Кароматов Саъдулла

Моҳир журналист, адиб ва таржимон Саъдулла Кароматов жамоат арбоби сифатида ҳам элга танилган эди. Унга «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» унвони берилган.

Саъдулла Кароматов 1928 йил Бухорода туғилди. Ўрта маълумотни ҳам шу ерда олди. 1949 йилда Ўрта Осиё Давлат университетининг филология факультетини тугатгач, Ўзбекистон Радиосида ишлади.

У «Ўзбекистон овози», «Тошкент оқшоми» каби газеталарнинг муҳаррири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг котиби ҳам бўлган. Саъдулла Кароматовга «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» унвони берилган.

Саъдулла Кароматовнинг журналистик фаолияти 1954 йилдан бошланди. 60-йилларда у вақтли матбуот саҳифаларида очеркнавис сифатида кўринди. 1963 йилда эса биринчи йирик насрий асари - «Тоғлар табассуми» ҳужжатли қиссаси майдонга келди. Сўнг «Амунинг зар кокиллари», «Гўзаллик рамзи», «Кумуш камар» сингари очерклар тўпламлари босмадан чиқди. Шундан сўнг у моҳир ҳикоянавис ва қиссанавис сифатида қалам тебратиб, «Бир томчи қон», «Эътиқод» (1970) каби қиссаларини яратди. У сўнгги йилларда геологлар ҳаётидан олиб ёзилган «Олтин қум» ва чўлларни ўзлаштираётганларга бағишланган «Сўнгги бархан» романларини яратди.

Саъдулла Кароматов моҳир таржимон сифатида ҳам баракали қалам тебратиб келди. У Жюль Верннинг «Сув остида 8000 миль», туркман ёзувчиси Қилич Қулиевнинг «Қора карвон» романларини, эрон ёзувчиларининг ҳикоялар тўпламини, тожик ёзувчиси Юсуф Акобировнинг «Тегирмон тўхтагач» қиссасини, Вадим Кожевниковнинг «Пешин чоғи кунгай томонда» романини ўзбек тилига ўгирган.


Кирилл алифбосида мақола: Кароматов Саъдулла ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Энсиклопедия фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ЯПОНИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ХИТОЙ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты