Восит Воҳидович Воҳидов

Восит Воҳидович Воҳидов (1917—1994) — машҳур жарроҳ, олим, Ўзбекистонда ихтисослаштирилган жарроҳлик ёрдам мактабининг асосчиси. Келиб чиқиши ўзбек.

Тиббиёт фанлари доктори (1962), профессор, Ўзбекистон ФА академиги.

1917 йил 13 декабрь куни Жанубий Қозоғистоннинг Туркистон ўлкасида деҳқонлар оиласида таваллуд топган.

Воҳидовлар оиласи Туркистон шаҳри яқинида жойлашган ерларда деҳқончилик қилишган. Отаси — Абдувоҳид Холметов, 9 фарзанднинг отаси бўлган бўлиб, унинг икки нафар фарзанди болалигида ҳаётдан кўз юмган ва Восит отасига кичик укаси билан биргаликда хўжалик ишларида ёрдам бера бошлайди. Онаси — Холметова Ҳожар учун оила ва фарзандлар тарбияси муҳим эди.

1939 йил Тошкент тиббиёт институтини якунлайди. Номзодлик диссертациясини “Функция поджелудочной железы при гнойных заболеваниях” (йирингли касалликларда ошқозон ости бези вазифалари) мавзусида 1950 йил ҳимоялайди. Докторлик диссертациясини эса “Преврал битишмалар ва ўпка қон алмашинишида уларнинг қон томирлари қиймати” мавзусида 1962 йил ҳимоялайди. 1973 йил 27 ноябрь куни Совет Иттифоқининг 70-сонли Қарори эълон қилинади, 1973 йил 6 декабрда эса Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи чиқади ва унга кўра Умумиттифоқ клиник ва экспериментал хирургияси илмий-тадқиқот институтининг Тошкент шаҳридаги филиали очилади. Ана шу шифохона жарроҳлик бўлими бошлиғи профессор Восит Воҳидович Воҳидов раҳбарлик лавозимига лойиқ деб топилади. У Умумиттифоқ клиник ва тажрибий жарроҳлик илмий-тадқиқот институтининг Тошкент шаҳридаги бўлимини ташкил қилди ва умрининг охирига қадар у ерда раҳбар бўлиб ишлади.

Ўзбекистон қаҳрамони.

180 дан зиёд илмий асарлар муаллифи бўлиб, уларнинг деярли барчаси жарроҳлик, ўпка касалликлари, умуртқа органлари, ўтпуфак йўллари, жигар, ошқозон, юрак, оёқлар, қорин бўшлиғи касалликлари жарроҳлиги ва бошқаларга бағишланган.

15 нафар доктор ва 60 та фан номзодларини тайёрлаган. Бутунжаҳон жарроҳлар уюшмасининг чинакам аъзоси, “Медицинский журнал Узбекистана” (Ўзбекистон тиббиёт журнали) муҳаррири, Пирогова номидаги “Хирургия” журналининг Таҳрир кенгаши аъзоси.

1995 йил юқорида келтириб ўтилган Ўзбекистондаги илмий-текширув институти унинг номи билан аталган.


Кирилл алифбосида мақола: Восит Воҳидович Воҳидов ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Энсиклопедия фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ЯПОНИЯ
АЛИШЕР НАВОИЙ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты