Маннон Уйғур

Маннон Уйғур – атоқли ўзбек театри арбоби, режиссёр, актёр, таржимон, драматург, педагог, ўзбек театри ва ўзбек миллий театр мактаби асосчиларидан бири. Ҳамза номидаги Ўзбек давлат академик драма театрини ташкил этган ва умрининг охиригача шу ерда фаолият юритган.

У билан бирга жамоанинг энг яхши профессионал ва ахлоқий анъаналари, унинг ахлоқий дастури асосида пайдо бўлди. Уйғур актёр ва режиссёрлар, ажойиб саҳна усталарининг бир авлодигагина сабоқ бермаган, улар ўзбек миллий саҳна санъатига шуҳрат олиб келиб, унинг ғурурига айланган. Ўқувчилари қаторида А. Ҳидоятов, С. Эшонтўраева, Ш. Бурхонов, Н. Раҳимов, А. Хўжаев, Л. Назруллаев, З. Ҳидоятова, З. Садриева... Уйғурнинг труппаси актёрлик шахсиятининг турли қарашлари асосида шаклланган. У труппани “жамлаган” ва унга бошқа ҳаваскор, шахсий театрлардан иқтидорли ёш инсонларни таклиф этган. У жамоани тўплаб, ардоқлади ва Ҳамза номидаги театрнинг биринчи авлодини бадиий чўққиларга олиб чиқди.

Уйғурда режиссёрнинг учта асосий жиҳати – мураббий, саҳналаштирувчи, раҳбар кабилар узвий равишда уйғун эди.

Мураббий сифатида Уйғур актёрларни бирин-кетин катта драматургия айланасига олиб кирган. Унинг энг яхши саҳна асарлари – Шекспир асарлари ҳамда тарихий спектакллар – йирик шаклдаги театрлар учун мосланган. Бироқ, унинг актёрлик санъати борасидаги қарашлари мазкур йўналиш доирасида чекланиб қолмаган. У касбнинг барча қирраларини, тимсолларни кенг жанр диапазонида гавдалантиришга ўргатган – турмуш билан боғлиқ комедиялардан юқори фожиагача. Актёрлар билан иш жараёни тажрибавий тус олиш ҳоллари ҳам кўп кузатилган. Бир спектаклда, бир тамошада ва бир ролни иккита ҳар хил актёр ижро эта олган. Кўпинча бир актёр иккита ёки учта ролни ҳам ижро этган; ёш актёрлар ёши катталарни ролини ижро этиш ҳолатлари ҳам кўп учраб турган. Бу каби тадқиқотларнинг сабаби аниқ – актёрлик шахсиятининг захирасини намоён этиш, актёрларни одатий қотиб қолишлардан сақлаш.

Уйғур саҳна техникасига катта аҳамият қаратган, ҳар бир имо-ишора сайқалига, саҳнанинг жонлилигига – актёрлар имо-ишораси, ҳаракати, сўзига астойдил эришган. Унинг севимли актёри Аброр Ҳидоятов ҳақида “қад ростлаш қироли”, деб бежиз айтишмаган. “Агар саҳнада тамошабинларга тескари турсанг, сенинг елканг роль ижро этаверсин”, дерди Уйғур машҳулотлар вақтида.

Уйғурнинг ижодий лабораториясидаги машғулотлар алоҳида ўринга эга бўлган. У саҳнада жаранглаётган сўзга катта эътибор қаратган. Ўзбек тилини яхши билган Уйғур жуда бой адабий тилда сўзлаш қобилиятига эга бўлган, саҳна асарларини ёзган ва таржима қилган. Ҳатто, артистлик таҳаллусини танлашда ҳам унинг тил билиш қобилияти намоён бўлган. Ёшлигидаёқ Маннон Мажидов ўзига Уйғур таҳаллусини танлаган. Уйғур – архаизм, эски ўзбек тилидан таржима қилганда “уйғониш” маъносини англатади. Шу билан бирга, жадидларнинг маънавий интилишлари руҳида.

Уйғур мактабини ўтаган актёрлар ажойиб тоза нутқи, бой талаффуз ранглари билан ажралган. Шукур Бурхонов эслайди: “У туну-кун театрда банд эди. Ҳатто, бошқалар саҳнада асар қўйган вақтида ҳам, улар билан бирга спектаклларга режиссёрлик қилган. У арзимас хатоларга ҳам танбеҳ берарди, эҳтимол, нотўғри талаффуз қилинган ҳарф орқали у бизга ҳақиқий ўзбек тилини ўргатган. У бизга актёр ўзини саҳнада қандай тутиши, гапириши, тўхтамларга риоя қилиши кераклигини кўрсатди... Гарчи, театр илмига эга бўлмасамда, юзлаб роллар ижро этдим. Уйғурнинг қўлида ўқиганим, унинг мактабини ўтаганимдан ғурурланиш ва хурсанд бўлишдан тўхтамайман”. Сўнгги сўзларимни кўплаб актёрлар такрорлаши мумкин.

Саҳналаштирувчи сифатида Уйғур кўплаб спектакллар қўйди. Кўплари йигирманчи йиллар бошига тўғри келади – у пайтлар йигирматагача спектакллар қўярди. Уларнинг номукаммаллигини тасаввур қилиш осон – ҳаваскор-актёрлар билан, ноқулай шороитларда... Лекин унинг аҳамияти тажрибали режиссёр учун ҳам, ёш ўзбек театри учун ҳам, шубҳасиз, бирдай муҳим. Ўша йиллар Уйғур Ғ. Юнус, Ғ. Зафарий, А. Қодирий, Фитрат, Ҳамза, М. Беҳбудий, Чўлпан, А. Авлоний, А. Бадрий, Хуршид кабиларнинг саҳна асарларини қўйган, деярли барчаси ўша даврларда ёзилган ўзбек тилидаги саҳна асарлари... 1921 йил Ғ.Зафарийнинг “Ҳалима” номли биринчи ўзбек мусиқий драмасини қўйган.

Илк қадамлариданоқ, режиссёр Уйғур мунтазам равишда таржимавий адабиёт, драматургияга ҳам мурожаат қилади. Масалан, унинг 20-йиллар бошидаги озарбайжон ёзувчиси Х.Жавиднинг “Шайҳ Санан” ва “Иблис” саҳна асарлари асосида қўйган спектакаллари катта муваффақият қозонган. Кейинроқ, ёш ўзбек театри қандай бўлиши керак, саволига жавоб излаб, спектакль шакли борасида тадқиқотлар олиб боради, “Худжум” спектаклида оврупа тимсоли ва ўзбек халқ масхарабозлар театри анъаналарининг умумлашув йўлларини излайди.

1932 йил унга Ўзбекистон Халқ артисти унвони берилади.

1935 йил Маннон Уйғурнинг орзуси рўёбга чиқади, 20-йил ўрталарида ўйлаб юрган режаси, Шекспирнинг “Гамлет” асарини саҳналаштиради. Таржима Чўлпон томонидан Уйғурнинг театр қарашларини инобатга олинган ҳолда қилинган.

2001 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан, Маннон Уйғур “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланган (ўлимидан сўнг).


Кирилл алифбосида мақола: Маннон Уйғур ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Энсиклопедия фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ФРАНЦИЯ
Эшонтўраева Сора
ТЕАТР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты