Орипов Тўйчи

Тўйчи Орипов — театр ва кино актёри, Ўзбекистон халқ артисти.

1924 йил Тошкентда туғилган. Ҳамза номидаги Ўзбек драма театри саҳнасида роллар ижро этган. Роллари орасида: “Қутлуғ қон” (Ҳаким бойвочча), “Бой ила хизматчи” (Солиҳбой), “Келинлар кўзғолони” (Маҳкам) , “Абу Райҳон Беруний” (Маҳмуд Ғазнавий), “Қиёмат қарз” (Нўъмон Назаров), “Ғариблар” (Левицкий), “Юлдузли тунлар” (Шайбонийхон).

2015 йил 12 июнь Тошкентда вафот этган.

Кинодаги роллари

2013 — “Менинг вафодорим”

2004 — “Осмондаги болалар-2”, Бобожон, Бахтиёрнинг буваси

2003 — “Дев ва пакана”

2002 — “Осмондаги болалар”, Бобожон, Бахтиёрнинг буваси

1998 — “Шайтанат”

1995 — “Бомба”, Раис ота, колхоз раиси

1992 — “Нолинчи вариант”, милиция генерали

1992 — “Камбағал одамлар”, маҳалла раиси

1991 — “Абдуллажон ёки Стивен Спилбергга бағишланади”, колхоз раиси

1987 — “Иккинчи айлана бўйича”

1987 — “Йиқилиш дарди”

1982 — “Даҳо ёшлиги”, эпизод ролда

1979 — “Оловли йўллар”, полициячи

1979 — “Ҳақиқат излаб”, 2-фильм (5-8 қисмлари)

1977 — “Шум бола”, савдогар

1975 — “Ўзингни енг”, колхоз раиси

1971 — “Кутилмаган нарса ёнингда”, эпизод

1966 — “Саят қўнғироғи”

1963 — “Фарғоналик бешовлон”, Эшмат

Мукофотлари

“Эл-юрт Ҳурмати” ордени.


Кирилл алифбосида мақола: Орипов Тўйчи ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Энсиклопедия фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
Эшонтўраева Сора
БЕРУНИЙ
МАҲАЛЛА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты