Амиров Фозил Файзраҳманович

Фозил Файзраҳмонович Амиров – ўзбек олим шифокори, жарроҳ, топографик анатомия мутахассиси. Тиббиёт фанлари доктори (1960) Профессор (1961). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби. СССР давлат мукофоти лауреати (1974).

Таржимаи хол

1914 йил 26 январда туғилган. 1938 йили Тошкент тиббиёт институтини тамомлайди. Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчиси.

1949 йилдан фан номзоди. “Очиқ пневмоторакснинг патогенезига ва вагосимпатетик блокадада таъсир механизми” мавзусида диссертацияни ёқлаган. Докторлик даражасини 1959 йил олган (диссертация мавзуси “Тажрибада нуқсон ва бронхлар жарроҳлиги”).

1966 -1979 йиллар Тошмининг топографик анатомияси ва тезкор жарроҳлик бўлими бошлиғи. Институтда ўқув жараёнини мувофиқлаштириш бўйича услубий бўлим раҳбари бўлган. 1959 - 1967 йиллар ТошМИнинг илмий ишлари бўйича проректори.

Лондон (1959), Рим (1960), Берлин (1966) даги халқаро илмий анжуманлар қатнашчиси.

1979 йил Тошкентда вафот этган. “Минор” қабристонига дафн қилинган.

Илмий фаолияти

Бронхология, аспирация ва бронхлар бўйича пластик жарроҳликда оғриқсизлик, ҳаво йўлларида реконструктив ва ресторатив жарроҳликларни ривожлантиришга бағишланган 143 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи.

Нафас йўлларида тиклаш операция усулларини ишлаб чиққан.

Сараланган библиография

  • Трахея ва бронх аллопластикаси (тажриба тадқиқоти), 1973 йил
  • Қорин бўшлиғи ва органларининг рентген анатомияси, 1974 йил
  • Наркозда бир ўпкага шамол юбориш, 1976 йил
  • Трахея ва бронхларда реконструктив жарроҳлик, 1978 йил
  • Трахея ва бронхларда пластик жарроҳлик, 1962 йил

Педагогик фаолияти

Педагог, 6 нафар доктор ва 2 та тиббиёт фанлари номзодини тайёрлаган.

Мукофотлари

  • II даражали Улуғ Вафтан уруши ордени
  • Қизил Юлдуз ордени
  • СССР медали
  • Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби
  • СССР давлат мукофоти (трахеяни ва бронхлардаги жарроҳлик операцияларида клиник амалиётини ишлаб чиққанлиги ва амалга оширганлиги учун).

Кирилл алифбосида мақола: Амиров Фозил Файзраҳманович ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Энсиклопедия фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ЯПОНИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ГЕРМАНИЯ
Эшонтўраева Сора


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты