Алибеков Сергей Арифович

Алибеков Сергей Арифович — ўзбек мултипликатори: режиссёр, сценариячи ва саҳналаштирувчи-рассом. Наманган вилояти Косонсой туманида 1956 йил 16 май куни туғилган.

Қирғиз давлат рассомчилик олийгоҳининг ҳайкалтарошлик бўлимини тамомлаган. 1977-1979 йиллар давомида Тошкент театр-рассомчилик институтида таълим олган.

1979 йилдан кўргазмаларда иштирок этишни бошлайди. Дастгоҳлик тасвирий санъати ва графика, ҳайкалтарошлик, кулолчилик, безак санъат соҳаларида фаолият олиб борган. 1984-1994 йиллар “Ўзбекфильм” мультбирлашма киностудиясида ишлаб, режиссёр, рассом ва сценарий муаллифи сифатида фаолият юритади. Алибековга “Майин ёмғир кутилмоқда” фильми катта шуҳрат олиб келиб, Лейпциг ва Билбаодаги фестивалларда мукофотларга сазовор бўлган. 1988 йил С.Алибеков “Вельд” фильми саҳналаштирувчи рассоми бўлган. Рассом яратган “Ип”, “Тўхтам”, “Кўлмак бўйида” мультипликацион фильмлари халқаро фестивалларга мукофотланган. С.Алибеков Ўзбекистон рассомлар уюшмаси ҳамда кинематографлар уюшмаси аъзоси.

С.Алибековнинг асарлари Москва шаҳридаги Третьяковск галереяси, Ўзбекистон Республикасидаги Кутаисск галереясида, Ўзбекистоннинг шахсий бирлашмалари ҳамда Россияда ва чет элларда жойлашган.

Тасвирий санъат бўйича халқаро анимацион фестиваллар ҳамда рассомлик бўйича биеналлиларнинг кўп карра ғолиби.

2003 йилдан Россияда истиқомат қилади.

Фильмография

  • 1984 — “Майин ёмғир кутилмоқда”, анимацион фильми, “Ўзбекфильм” к/c. Саҳналаштирувчи-рассом.
  • 1985 — “Олтин барг”, анимацион фильм, анимацион фильми, “Ўзбекфильм” к/c. Саҳналаштирувчи-рассом.
  • 1986 — “Гулчаманлар боғи”, анимацион фильми, “Ўзбекфильм” к/c. Саҳналаштирувчи-рассом.
  • 1987 — “Вельд”, узунметражли бадиий фильм, “Ўзбекфильм” к/c. Саҳналаштирувчи-рассом.
  • 1988 — “Тўхтам”, анимацион фильми, “Ўзбекфильм” к/c. Режиссёр ва саҳналаштирувчи-рассом.
  • 1990 — “Ип”, анимацион фильми, “Ўзбекфильм” к/c. Режиссёр ва саҳналаштирувчи-рассом.
  • 1991 — “Кўлмак бўйида”, анимацион фильми, “Ўзбекфильм” к/c. Режиссёр ва саҳналаштирувчи-рассом.
  • 2003 — “Акс-садо” анимацион фильми, “Ўзбекфильм” к/c. Режиссёр ва саҳналаштирувчи-рассом .
  • 2005 — “Туркча Гамбит”, бадиий фильм, “1 Канал”, студия “ТРИТЭ”. Компьютер графикаси ва дизайни учун эскизлар ва ғоя рассоми.
  • 2005 — “Салтанат ҳалокати”, ўн қисмли бадиий фильм. “1 Канал”, “ТРИТЭ” студияси. Компьютер графикаси ва дизайни учун эскизлар рассоми.
  • 2007 — “Мўғул”, бадиий фильм. Компьютер графикаси ва дизайни учун эскизлар рассоми.
  • 2007 — “1612”, бадиий фильм. “ТРИТЭ” студияси. Компьютер графикаси ва дизайни учун эскизлар ва ғоя рассоми.
  • 2009 — “Усталар китоби”, бадиий фильм. Walt Disney Pictures, “ТРИТЭ” студиялари. Фильм ҳамда компьютер графикасида эскизлар ва ғоя рассоми.

Кирилл алифбосида мақола: Алибеков Сергей Арифович ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Энсиклопедия фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ЯПОНИЯ
ФРАНЦИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТУРКИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты