Тушда мозор кўрса нима бўлади.

Тушда мозор кўрса нима бўлади. Тушда бирор кишининг қабр кўриши қамоқхонага, қамоқхона кўриши эса қабрга ишорадир. Тушда қабр қазганини кўрган киши уй таъмирлайди. Жанозасиз қабрга кирганини кўрган киши марҳумнинг меросхўрлари томонидан сотилаётган уйни сотиб олади. Бўйдоқ киши қабр қазиганини кўрса маккора аёлга уйланади. Тушда қабр устида тиктурганини кўрган киши катта гуноҳ қилади. Тушида қабрларни зиёрат қилган киши қамоқхонада бўлади. Тириклайин кўмилганини кўрган киши ғамга ботади.

Тушда қабр
Тушда кўрилган қабр уй, саломатлик ва узоқумр, деб таъбир қилинади. Тушда қабри қазилганини кўрган киши уйли бўлади. Ўзи қазиганини кўрса ҳам шундай. Тирик ҳолида қабрга қўйилганини ва усти ёпилганини кўрган киши қамалади. Таниш машҳур кишининг қабрини қазиганини кўрган киши унинг йўлидан боради. Пайғанбаримиз (с.а.в.) нинг қабрини қазиб, у ердан бир нарсалар олганини кўрган киши динда дадил бўлади. Қабристонда ер кавлаганини кўрган кишининг умри узоқ бўлади.

Тушда қабристон
Қабристонда айланиб юргани, ўликларга салом берганини кўрган киши ҳамма нарсадан айрилади, тиланчилик қилишга мажбур бўлади. Ўзи қабри устида яланг оёқ ҳолда тик турганини кўрган киши имон билан вафот этади. Нотаниш қабрни очганини кўрган киши кимнингдир сирини сезиб қолади. Яҳудий ва насронийларнинг қабристонини кўриш дунёга меҳр қўйиш, бойиш демакдир. Ғайри муслимнинг қабрини очганини кўрган кишига кутилмаган одамдан мерос қолади. Бу қабрлардан бирор нарса олган киши душманларининг сиридан воқиф бўлади ва савдоси юришади.
ҚАБРИСТОН
Тушда қабристон кўриш ваъз-насиҳатга, Қуръон ўқишга, йиғлашга, ўлимни эслашга, қўрқишга, дунёдан кўнгил узишга ишорадир. Тушда қабристон кўриш қўрқоқлар учун ишонч, қўрқмайдиганлар учун қўрқувдир. Қабристонга кириб ўликларнинг суякларини чайнаганини кўрган киши тажриба ва синовдан ўтказилади.
ЎҚИШ
Бирор киши тушида ниманидир ўқиса, қувончли хабар эшитади. Аслида ўқишни билмаган ҳолда, тушида ўқиганини кўрса, бу туш кўрган кишининг бундан кейин бойишига ишора бўлади. Бирор варақ ёки китобни ўқиганини кўрган киши меросга эга бўлади. Варақни тес- кари томондан ўқиганини кўрган киши қарзга ботади. Ту- шида амал дафтарини ўқиган киши гуноҳлари учун тавба қилади.
ЎҒРИ
Тушда ўғри кўриш касаллик ва дарддан даракдир. Ўғрининг бирор нарса ўғирлаганини кўрган киши қотилни кўради. Ўғрини туш кўриш Азроил (а.с.) деб ҳам таъбир қилинади. Тушдаги ўғри айёр киши, зино қилган гуноҳкор, ғийбатчи одам деб ҳам таъбирланади. Тушда бирор нарса ўғирлаш зино ва судхўрликка ишорадир. Тушда кўрилган нотаниш ўғри Азроил (с.а.)дир. Уғрилик, айни пайтда, ўғрининг гуноҳ қилишига ишора ҳамдйр. Шу сабабдан ту- шида ўғрилик қилганини кўрган киши зинога йўл қўяди ёки ёлғон гапиради. Чунки зино қилган киши ўғри сингари қилган ишини яширади.
 



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
Туш таъбири нима дейилади
Тушда қамоқхона кўрса нима бўлади.
Тушда намоз ўқиса нимани билдириши ҳақида.


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты