Тушда қон кўрса нима бўлади.

Тушда қон кўрса нима бўлади. Тушда кўрилган қон бадандан чиқса, ғам-қайғу ва зарардир. Баданида яраси бўлмаган ҳолда қон чиққанини кўрган киши пора олади ёки беради. Қон ичганини кўрган киши қон тўкади ёки ҳаром мол ейди. Қондан доғ қолмаганини кўрган киши гуноҳдан қутулади. Жинсий аъзосидан қон оққанини кўрган эркакнинг хотини ҳомиладор бўлса ҳомила нобуд бўлади. Бадандан қон оққанини кўриш камбағал учун бойлик, бой учун зарардир.

Тушда қон чиқса
Тушда қон сийганини кўриш ногирон фарзандга ишорадир. Гоҳида бундай туш бева аёл билан ношаръ- ий алоқага киришиш, деб ҳам таъбир қилинади. Тушда ҳайз қонини кўриш бокира қиз учун никоҳ, ҳомиладор аёл учун ҳомиланинг тушиши; ҳайзи тўхтаган аёл учун касалликка ишорадир. Орқасидан қон чиққанини кўрган киши гуноҳдан фориғ бўлади. Агар қон тегса, у кишининг қўлидан ҳаром мол чиқади. Одам қони оила аъзоларининг, уй эгасининг чиқим қилишига, баъзан касалликка ишора бўлади.

ҚОН ОЛДИРИШ
Тушида бадандан қон олдирган киши дўсти билан ши
рин суҳбат қуради. Йигит киши қон олдирса, рақибларидан
устун келади ва бойийди. Томирига ништар урди|)иб қонини оқизган киши Худодан қўрқадиган киши бўлса, азоблардан қутулади. Аксинча бўлса, хурматли инсон то- монидан жазоланади. Қўлидан кўп қон оққанини кўрган киши касалликка йўлиқади. Ўнг қўлидан қон олдирган киши бой-бадавлат бўлади. Чап қўлидан олдирган киши- нинг дўстлари кўпаяди. Бирор кишининг баданидан, та- насидан қон қолмайдиган даражада қон оқса, у кишининг ажали яқин бўлади. Бадандан қон олдириш ўқиш, ёзиш ва қўрқувни енгиш, деб ҳам таъбирланади. Қон олган киши кекса бўлса, яхши ҳисобланади. Мард киши бўлса, иззат- ҳурматдан даракдир. Оғзидан кўп қон келганини кўрган кишининг қўлига кўп мол-мулк тушади, аммо яширин сири ошкор бўлади. Ҳомиладор аёлдан тушда қон олиниши фарзанднинг туғилишига ишорадир.
ҚУДУҚ
Бирор киши тушида қудуқ кўрса, илм ва бойлик эгаси бўлади. Қудуқдан сув тортиб ичса, бирор олим ёки бой кишидан наф кўради. Қудуқдан олинган сувда чўмилган киши азоблардан халос бўлади. Қудуқ суви билан идишни тўлдирган киши яширин хазинани топади. Тушда кўрилган қудуқ ҳийла ва бирор кишини алдашга ишорадир. Шу са- бабли бирор киши тушида қудуқ қазилганини кўрса, кимгадир хийла ишлатади. Қудуқ қазиган киши қудуққа киргани- ни кўрса, бошқага ишлатган макри ўзига қайтади. Қудуққа тушганини кўрган киши оғир аҳволдан қутулади.
ҚУЁН
Тушда кўрилган қуён аёлдир. Қуён ушлаганини кўрган киши уйланади. Тушида қуён сўйганини кўрган кишининг рафиқаси ҳам яшайди. Қуён гўштидан терисидан, бирор нарса олганини кўрган кишининг хотинидан жуда кам яхшилик кўради. Қўлига қуён боласи тушганини кўрган кишини хафагарчилик, мусибат кутади.



АИГЕЛ - Чудовище
[Куплет 1, АИГЕЛ] Хочешь любить - окей, люби, люби меня как маму Хочешь потрогать - трогай, ай, увы...

DONI, Зомб - Кофе со льдом
[ "Кофе со льдом"] Честное слово, от тебя мурашки по коже Каждая клетка внутри мне кричала о боже...

Feduk feat. BMB SpaceKid - Останься
Вступление: Останься Собой останься [1?] от меня Останься Собой останься (останься, останься)...

Руставели - Улицы в огне
[Припев] Напряжение везде Предчувствие гражданской бойни Уже ходит по стране, на нашей полосе Не...

Jah Khalib, АГОНЬ - Гори-гори
[ "Гори-гори"] Первый Куплет: Как же пахнет весна в ее русых волосах Солнце и Луна в ее голубых...

Ю. Ряшенцев - Дороги (Гардемарины, вперёд)
муз. В.Лебедев исп. О.Анофриев Конь да путник, али вам не туго? Кабы впрямь в пути не околеть....

SLAVA VORONTSOV - Судьба III
[Припев] Моя судьба, судьба Светится ярко словно полная луна Моя судьба, судьба Люби меня, как я...

Cream Soda - Глава 2. Забвение
Есть ли у нас выбор или только его иллюзия? Мы приходим в этот мир, потом энная череда событий, а...

15 Minutes Late - Last Kiss Goodnight
Stare a million miles from here Stare миллион миль отсюда It's evident that I'm too scared...

Тина Канделаки - Дисс на Млечного
[Куплеты: Тина Канделаки] От твоего дисса Ваня, я в шоке, честно. Как ты запомнил так много текста?...


Добавить комментарий