Тушда эчки кўрса нима бўлади.

Тушда эчки кўрса нима бўлади. Тушда қўй-қўзи кўриш куч-қувватў ҳалол мол, фарзанд, ҳурматли зот, нажот, ғалаба, шифо, мақсадга эришишга таъбир қилинади.      Қўчқор обрўли, кучли инсонга ишорадир. Тушида қўчқори борлигини кўрган киши ҳурматга сазовор бўлади. Қўчқор олиш учун савдолашганини кўрган кишига ҳурматли инсон муҳтож бўлади.
Қўчқорнинг ўлганини кўриш мантиқли зотнинг вафотига, унинг сўйилганини кўриш шундай кишининг ўлдирилишига ишорадир. Гўштидан ейилса, молнинг тарқатилишидан дарак бўлади. Гўштнинг пиширилгани ва ундан ейилганини кўрган киши яқин одамидан айрилади, мотамда қолади.

Тушда қўзичоқ
Қўй итоаткор хотин ва осон эришиладиган ҳалол ризқдир. Қўзичоқ эса ўғилнинг фарзанди ва мурод ҳисобланади. Булардаги ҳоллар уларга нисбат берилиб таъбир қилинади. Тушида қўй кўрган, уни сўйган киши ҳаммадан устун бўлади. Қўйнингтерисини шилиб, гўштини хомталаш қилган кишининг ҳурмати ортади. Аммо бойлиги қўлдан кетади. Қўчқорларга эга чиққанини кўрган киши масъул лавозимни эгаллайди.
Қўчқорнинг терисинишилган киши бойийди. Қўй боққанини кўрган киши катта бойликка эга бўлади. Қўйни сўйиб гўштидан еган киши мақсадига етади. Қўзичоқ ва улоқ кўриш фарзанд ва фойдали ишга ишорадир. Қўй гўшти ейиш хафагарчиликдан дарак беради. Қўй гўштини чайнаб турган киши таниқли зот билан танишади. Қўйнинг калласини еган кишининг умри узоқ, келажаги порлоқ бўлади. Гўштни ейишни истамаган ҳолда қўйни сўйганини кўрган киши бир қизга уйланади. Уйидан қўй чиққанини ёки ўғирланганини кўрган киши турмуш ўртоғидан айрилади. Қўйнинг қўзилаши мўл-кўлчилик, фаровон ҳаётга ишорадир.

 Тушда қўчқор
Тушда қўчқор ишончли, обрўли кишига ишорадир. Қўчқорнинг жунини олган ҳурматли киши туфайли бойиб кетади. Гўштини ейиш нияти бўлмаган ҳолда қўчқорни сўйиш обрў-эътиборли кишини ёки душманини ўлдиришга ишорадир. Қўчқорга мингани, қўчқор унга бўйсинганини кўрган киши кучли, баҳайбат кишини мағлуб этади. Бирор киши тушида қўчқор устига миниб олганини кўрса, баҳайбат, кучли киши зўравонлик билан унга ҳукм ўтказади. Шохсиз қўчқор ва эгасидан озод қилинган кишига йўйилади. Тушда кўрилган қора қўчқор қора кишига, оқ қўчқор эса оқ инсонга нисбат берилади.

 
ҚЎЗИЧОҚ ВА УЛОҚ
Тушда кўрилган қўзичоқ ота-онасига итоат этувчи фарзанддир. Барча ҳайвонларнинг болалари тушда улар- га эга бўлганлар учун хафагарчиликдир. Тушда кўрилган қўзичоқ ва улоқ оиланинг фарзандини билдиради. Тушида қўзичоқ ва улоқ сўйиб гўштини еганини кўрган кишининг ёки унинг қариндошларининг фарзанди дунёдан ўтади.
ҚУШХОНА (ҚАССОБХОНА)
Тушда қушхона кўриш яхшиликка йўйилмайди. Қушхона зулм, азоб ва қамоқхонага ишорадир. Шунинг учун тушда қушхона кўрган киши, агар ичкарига кирган бўлса, қамалишдан ёки миршаб ҳузурига чиқишдан сақланиши лозим.
юриши ҳам шун- дай таъбирланади.
ҚУРБОНЛИК
Тушида динда кўрсатилган ҳайвонлардан бирортасини қурбон қилганини кўрган кишининг нуфузи ортади. Уни бахтли қиладиган аёлга уйланади. Ёки кишиларга жуда кўп нафи тегадиган ўғли бўлади. Тушда Аллоҳ ризоси учун қурбонлик сўйганини кўрган киши асир бўлса, озодликка чиқади. Бирор ишни бошлаган бўлса, кўп фойда кўради. Бирон нияти ёки дуоси бор бўлса, қабул бўлади. Бирор аъзоси кам ёки ногирон ҳайвонни қурбонлик қилганини кўрган киши қийинчиликларга дуч келади, иши чала қолади, бидъатга берилади. Одамларга қурбонлик гўштини тарқатганини кўрган киши ғам-кулфатдан қутулади, обрў- эътибор топади.
 



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
Туш таъбири нима дейилади
Тушда намоз ўқиса нимани билдириши ҳақида.
Тушда инсон курса нима булади


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты