Тушда оёқ кийим кўрса нимани билдиради.

ОЁҚ КИЙИМ
Тушда оёқ кийим кўриш иш, касб, рафиқа, ғам-андуҳ демакдир. Бошмоқ кийганини, ичидан оёғи чиқиб турга- нини кўрган киши ҳамма ҳавас қиладиган даражада дав- латманд бўлади. Тор оёқ кийим қийинчилик; кенг ва тешикли оёқ кийим манфаатли иш, мўмай даромад, яхши ҳақ тўланадиган касб демакдир.

Қора оёқ кийим
Этик кўриш оила қуришга ишорадир. Ўзининг этигини кийганини кўрган эркак аёл туфайли балога қолади. Чап оёғида тескари кийилган оёқ кийим борлигини кўрган киши унутилмас, жавобсиз ишққа дучор бўлади. Оёқ кийимни йўқотиб қўйиш қийинчиликлардан қутулиш, оёқ кийимнинг йирганини кўриш эса хотини билан ажрашишга ишорадир.
НЕФТЬ
Тушда кўрилган нефть хайрсиз, зинокор аёлга ишорадир. Нефтни ҳаром мол, деб таъбирловчилар ҳам бор. Тушда газ ва бошқа нефть маҳсулотларини кўриш машаққат би- лан қўлга киритиладиган молдир. Мазут, бензин ичганини кўрган киши ерости бойликларидан фойдаланади. Тушда кўрилган нефть ёмонлик, зулм, жанг, деб таъбир қилинади.
НИЛУФАР
Тушда кўрилган нилуфар яширинишга, уялишга ёки денгиз саёҳатига чиқишга ишорадир. Денгиз саёҳатига чиққан кишининг тушида нилуфар кўриши чўкиши демак- дир. Нилуфар кўриш тоат-ибодат йўлида сарфланадиган ҳалол молга ишора ҳисобланади.
НИҲОЛ (КЎЧАТ)
Тушда ниҳол кўриш чақалоққа ишорадир. Боғига ниҳол экканини кўриш оилали бўлса, фарзанд кўришига, турмуш қурмаган бўлса, никоҳга далолат қилади.
НОҒОРА
Ноғора кўриш ёлғон хабарга ишорадир. Ноғораси бўлган киши фитнакор ёки шароб сотувчи шахс тарзида таъбирла- нади. Қўлида ноғора билан ўйнагани, бақириб-чақирганини кўрган киши мусибатга йўлиқади. Вақтни билдириш учун чалинган ноғорани кўриш ҳаддан зиёд кибрланган бой одамни кўришга ишорадир. Турли овозлар, шовқин чиқарувчи нарсалар хасис давлатмандларга ишорадир.
НУР (ЁҒДУ)
Тушда нур кўриш яшашнинг осонлашиши ва порлоқ истиқболдан даракдир. Шунингдек, нур илму ирфон, иқтидор ҳам.
НУТҚ
Тушда нутқ сўзлаганининг таъбири хутба ўқишники сингари. Фақат тушда кўрилган нутқда сиёсий жиҳат кўпроқ, тўғри сўзлилик камроқдир. Ҳеч ким бўлмаган жойда нутқ сўзлаганини кўрган киши қадри англашилмасдан дунё- дан ўтади. Жуда кўп кишиларга нутқ сўзлаганини кўрган одам сиёсатда муҳим ўрин тутади, давлат тақдирини ҳал қилишда иштирок этади. Нутқ сўзлагани ва уни ҳеч ким тингламаётганини кўрган киши бой бўлса, мол-давлатдан, қобилиятидан, кучидан айрилади.



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
Исмлар. Энг чиройли ва машҳур исмлар.
Туш таъбири нима дейилади
Тушда олтин кўрса нимани билдиради.


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты