Тушда олтин кўрса нимани билдиради.

Тушда олтин кўрса-Тушда кўрилган жавоҳирлар жория, маъшуқа, мол- мулк, шуҳрат қозонадиган фарзандлар, бой, гўзал ва иффатли аёл, фойдали сўз, яхши иш, пушаймонлик деб таъбир қилинади.

Жавоҳирлар сотганини кўрган эркак аёлларнинг ишларини қилади. Аёл бўлса, эркакларга кўп пул сарфлайди. Одамларга жавоҳирларни тарқатганини кўрган киши халқни тўғриликка чақиради, ёмонлик йўлини тўсади. Тушида инжу кўрган киши илм ва Қуръонни ўрганади. Инжуларни еганини кўрган киши қори бўлади. Тушида ёқут кўрган киши тезда оила қуради, бадавлат яшайди. Ҳомиладор аёл тушида ёқут кўрса, ўғилли бўлади.
Тушда олтин
Маржон кўрган киши ҳам фарзандли бўлади. Тушида кумуш пул кўрган кишининг қўлига бой- лик тушади, хизматкор сақлайди. Баҳор фаслида қўлига бир дирҳам кумуш тушганини кўрган киши ўнгида ҳам шунча кумушга эга бўлади. Тушида феруза кўрган киши ким биландир жанжаллашади. Тушида тилла кўрган киши қийинчиликлардан қутилиб, роҳатда яшайди, мартабаси зиёда бўлади. Тушда жавоҳир
Кумуш узук кўрган киши бадавлат бўлади ва уйланади. Тилла узук кўрган киши юқори амалларни эгаллайди. Тушида узуги синганини кўрган киши эга бўлган нарсаларидан айрилади. Латунъ ва кумушдан ясалган узук кўрган киши ҳажга боради. Зумрад кўрган киши бойликка эга бўлади.
ЖАЙРОН
Тушда жайрон кўриш яхши хулқли рафиқа демакдир. Жайронни сўйганини кўрган киши уйланади. Ёки бокира қизнинг номусига тегади. Жайроннинг терисини шилиш зинога йўйилади.
ЖАЛЛОД
Тушда жаллодни кўриш сўкинадиган кишидир. Жаллодни кўриш ғам-қайғуга, касалликка, бадал талаб қилинадиган нарсаларга ишорадир.
ЖАНГ-ЖАДАЛ, ЖАНГ АНЖОМ
Тушда жанғ ва жанг анжомларини кўриш яхшиликка йўйилади. Найза ва шунга ўхшаш қуролларни кўриш тўғри йўлдан юриш ва болаларидан мурувват кўриш деб таъбир қилинади. Қалқон ва шунга ўхшаш ҳимоя анжомларини кўриш фалокатдан қутилишга ишорадир. Ханжар ва пичоқ
кўриш ғалаба дараги. Тушда қилич кўриш мақсадга етили- шига ишора саналади. Тушда давлатлар ўртасидаги уруш- ни кўриш шу ҳудудда юқумли касаллик тарқалишидан дарак беради.
ЖАННАТ
Жаннат ва жаннат билан алоқадор нарсаларни кўриш ўхшашдир. Жаннатга кирганини кўрган киши фароғатга эришади. Азобда бўлса, улардан халос бўлади. Жаннат меваларидан узиб еганини кўрган киши бошқалар ҳам баҳраманд бўладиган илм соҳибига айланади.
Дин илми- ни чуқур ўзлаштиради. Жаннатга киришига қаршилик қилганини кўрган киши янглиш йўлга киради, изтиробга тушади.Жаннатдаги Кавсар сувидан ичганини кўрган киши илоҳий илмларни эгаллайди. Жаннат шаробидан ичганини кўрган киши авлиё бўлади.
Шундай туш кўрган иффатсиз аёл ёки гуноҳкор киши гуноҳларига тавба қилади, олдинги ишларини ташлайди. Жаннатдан қувилганини кўриш энг ёмон тушдир. Тушида жаннатнинг бошқарувчиси ризвон- ни кўрган киши фалокатлардан қутилади, хурсанд бўлади.
ЖАСАД
Жасад мунофиқ кимса демакдир. Бир киши ўзинингто- бутга қўйилгани, ҳеч ким тобутни кўтармаганини кўрса, ҳибсга олинади. Тобут ва жасадни кўтарганларини кўрса, нуфузли кишига тобеъ бўлади ва ундан манфаат кўради. Бир неча жасаднинг бир жойга қўйилганлигини кўриш шу жой халқининг кўп гуноҳ ва зино қилишини билдиради.
Ўз жасадини олиб кетилаётганини кўрган киши қавмига йўлбошчи бўлади. Вафот этганини ва жасадни ҳеч ким кўтармаганини кўрган киши эътибордан тушади. Вафот этганини ва расмий маросим билан дафн этилаётгани- ни кўрган киши учун сафар ўша жой халқининг кўп киши қирилишидан дарақцир.



1 отряд - Позитивчик
Ladies and gentlemans let is start our show Отряд Позитивчик представляет : Модная отрядная песенка...

Joseph - Комета
Первый Куплет: Joseph Боюсь момента, как увидел я комету Света шлейфом наделил горизонт событий...

FACE - Невзаимное Падение
[ "Невзаимное Падение"] Припев: Наверняка я слишком глупый Засыпал и мечтал целовать её губы Улыбка...

sozONik - Перезагрузка
[ "Перезагрузка"] Первый Куплет: Что же ты, подруга, грустишь? Отпусти его и уйдет печаль Все равно...

нексюша - Все как у людей
[Куплет 1] Шел пятый год после развала Мой папа на рейве находит мою маму Мама подает папе руку И...

Mr Lambo, Xcho - Все будет хорошо
[ "Все будет хорошо"] Я не пел, в голове шторм Эти баллады согрели бы души В недрах земли выросли...

Братья Ворожейкины (Live на LiveRadio) - Разговор
Разговор (Музыка и слова - Александр Ворожейкин) 1. Когда настанет ночь, возьми И выгляни в окно На...

El Ray - В сердце твоем
Припев: Я буду в сердце твоем, даже если в любовь ты уже не веришь. В сердце твоем, несмотря ни на...

Юрий Лорес - Я видел сон, каких не видел
Я видел сон, каких не видел отроду. Возможно, неудобен был ночлег. Я видел сон, как будто шел по...

Terence Trent Darby - It Feels So Good To Love Someone Like You
Desert sands Desert Sands Heart's homeland Родина Сердца 'Til you 'Til You Flesh and bones Плоть и...


Добавить комментарий