АББОСОВ

АББОСОВ Муталлиб (1924 – Наманган — 1982) — театр рассоми, Ўзбкистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1967). Тошкент бадиий ўқув и. ч. комбинатида таҳсил кўрган (1939—41). 1941 й. дан Наманган театрида рассом, бош рассом. Дастлаб этнографик аниқлик яратиш йўлидан борган Аббосов ижодида бадиий образлилик асосий тамойилга айланади, унинг ҳар бир спектакли ўзига хос бадиий ечими билан ажралиб туради. «Нурхон», «Отелло» (1954), «Ганг дарёсининг қизи» (1956), «Равшан ва Зулхумор», «Қирол Лир» (1959) ва б. 60—70й. ларда «Сарвқомат дилбарим», «Гули сиёҳ», «Навоий Астрободда», «Лайли ва Мажнун», «Ҳалима», «Машраб», «Юсуф ва Зулайҳо» каби спектаклларга саҳна безаклари яратди. Аббосов рангтасвир, маҳобатли ҳайкалтарошлик («Мотамсаро она» ҳайкали, Наманганда) соҳасида ҳам ижод қилган.


Кирилл алифбосида мақола: АББОСОВ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: А ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АЛИШЕР НАВОИЙ
ФРАНЦИЯ
ҲИНДИСТОН
ҲАЙКАЛТАРОШЛИК


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты