АВТОМОРФ ТУПРОҚ

АВТОМОРФ ТУПРОҚ (юн. autos — ўзи ва morphe — кўриниш, шакл) — сизот ва ер усти сувлари таъсирида ортиқча намланишга чалинмайдиган тупроқ. Суғорма деҳқончилик минтақаларида сизот сувларининг сатҳи ер юзасидан 5 м ва ундан чуқурликда жойлашган бўлса, бундай тупроқлар Автоморф тупроқ ҳисобланади. Чўл зонасидаги сур-қўнғир тупроқлар, қумли ва қумоқ чўл тупроқлар, тақирсимон ва тақир тупроқлар; суғориладиган зоналарда эса оч тусли, типик (оддий) ва тўқ тусли бўз тупроқлар А. т. бўлиши мумкин. Автоморф тупроқ тушунчаси таснифий аҳамиятга эга бўлмасада, бундай тупроқлардан деҳқончиликда фойдаланиш тарзини аниқлаш, агрогидромелиоратив тадбирларни, айниқса, суғориш режимини тўғри танлашда муҳим аҳамиятга эга. Автоморф тупроқнинг суғориш режими ярим гидроморф ва гидроморф тупроқлардан фарқ қилиб, одатда ювилмайдиган типда бўлади ва бунда суғориш тупроқнинг фақат юқори 70 — 100 см қатламинигина (илдизлар энг кўп тарқаладиган қатлам) намлашга мўлжалланади. Бироқ Автоморф тупроқда етиштириладиган маданий ўсимликларни тез-тез суғоришга тўғри келади. Автоморф тупроқни ирригация мақсадида ўзлаштиришда коллектордренаж шохобчалари қуришнинг ҳожати йўқ. Автоморф тупроқда гидроморф тупроқларга қараганда гумус миқдори камроқ, лекин ўсимлик учун фойдали гумин кислотаси мавжуд. Шу сабабли Автоморф тупроқ деҳқончилик нуқгаи назаридан гидроморф тупроқлардан устун туради.


Кирилл алифбосида мақола: АВТОМОРФ ТУПРОҚ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: А ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
ДЕҲҚОНЧИЛИК
ДЕҲҚОНЧИЛИК ТИЗИМИ
Туш таъбири нима дейилади


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты