АКУШЕРЛИК

АКУШЕРЛИК — клиник тиббиётнинг бир соҳаси. Ҳомиладорлик, туғруқ вақтида ва туғруқдан кейин (чилла даврида) аёл организмида содир бўладиган физиологик ва патологик жараёнларни ўрганади. Асосий вазифаси: туғруққа ёрдам бериш, ҳомиладорлик касалликлари (мас, токсикозлар)да туғруқ, туғруқдан кейин (туғруқ вақтидаги шикастлар, қон кетиши ва б.) юзага келиши мумкин бўлган асоратларнинг олдини олиш, асоратлар пайдо бўлганда эса аёлга, ҳомила ва янги туғилган чақалоққа тиббий ёрдам кўрсатишнинг энг мақбул усулларини ишлаб чиқишдан иборат. Бу вазифани касалхоналар, туғруқхоналар ёки қишлоқ врачлик пунктларида акушер-врач ёки акушерка бажаради. Акушерлик — тиббиётнинг қад. соҳаларидан бири. Тиббиётга оид қад. китобларда (мас, «Аюрведа») туғруққа ёрдам беришнинг айрим усуллари келтирилган. Абу Али Ибн Сино ўзининг «Тиб қонунлари» асарида хотин-қизлар гигиенаси ва касалликларига, жумладан Акушерликка алоҳида боб ажратган. Илмий Акушерлик 17—18 – а. лардан бошлаб анатомия, эмбриология, физиология ва клиник тиббиёт соҳасидаги ютуқлар билан боғлиқ ҳолда ривожланмоқда. Акушерлик билан гинекология бир бутун фандир. 19 – а. да эфир ва хлороформдан оғриқсизлантириш мақсадида фойдаланиш, инфекциянинг тарқалиш йўллари ва унга карши кураш усулларининг кашф этилиши Акушерликнинг тараққий этишига туртки бўлди. Акушерликда жаррохлик усуллари кенг қўлланила бошланди. 20-а. да кимё, физиология, бактериология ва б. назарий фанлар ютуқларининг Акушерликда жорий этилиши Акушерликнинг бир қанча масалаларини, мас, ҳомиладорлик физиологияси ва диететикаси, туғруқни оғриқсизлантириш, ҳомиладорларда кечадиган айрим касалликлар, токсикозлар, анемия ва б. ни чуқурроқ англаш имконини берди. ЎзР да Акушерлик ижтимоий масала даражасига кўтарилиб, она ва болаликни муҳофаза қиладиган жуда кўп муассасалар ишлаб турибди. Акушерлик олий ва ўрта тиббиёт ўқув юртларида фан сифатида ўқитилади.


Кирилл алифбосида мақола: АКУШЕРЛИК ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: А ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
Исмлар. Энг чиройли ва машҳур исмлар.
АБОРТ
АВИАЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты