БАНК ФОИЗ СТАВКАСИ

БАНК ФОИЗ СТАВКАСИ — банк ссудасидан фойдаланганлик учун белгиланган ҳақ миқдори; қарз суммасига нисбатан фоиз ҳисобида ундирилади. Унинг миқдори кредит тури, муддати ва қарзнинг вақтида қайтарилишига боғлиқ. Тижорат ва давлат банклари Марказий (миллий) банк бошчилигида кредитлар учун белгилайдиган Банк фоиз ставкаси миқдори фоиз ставкаларнинг бутун бир тизимини ташкил этади. Давлат шу тизимга инвестициялар даражаси ва пул муомаласини тартибга соладиган йўналишда таъсир кўрсатади, яъни қулай иқтисодий конъюнктурани яратади. Банк фоиз ставкаси карзнинг кайси тарзда ва қандай берилишига ҳам боғлиқ. Узоқ муддатли қарзнинг Банк фоиз ставкаси паст, қисқа муддатлисиники юқори бўлади. Қарз ёрдам тарзида берилганда ҳам Банк фоиз ставкаси имтиёзли бўлади. Агар корхона ва ташкилотларни ўз қўлидаги маблағни яхши ишлатишга ундаш зарур бўлса, Банк фоиз ставкаси оширилади. Банк фоиз ставкасининг минимал ва максимал даражаси бор. Минимал даражадаги Банк фоиз ставкаси банкнинг харажатларини қоплаб, зарар кўрмаслигини таъминлаши керак, максимали эса банкка эл қатори фойда кўришни таъминлаши лозим. Банк омонат (депозит)лар учун тўлайдиган фоиз ставкалари ссудадан фойдаланганлик учун белгиланган фоиз ставкаларидан паст бўлади, бу эса банкларнинг фойда олиб ишлашини таъминлайди (яна қ. Ҳисоб фоизи).


Кирилл алифбосида мақола: БАНК ФОИЗ СТАВКАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
БАНКЛАР
Туш таъбири нима дейилади
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты