БАРТЕР

БАРТЕР (инг. barter — товар айирбошлаш) , муоъваза — валютасиз (пул воситалари иштирокисиз) бевосита товар айирбошлаш; муайян товар (товарлар) миқдорининг қиймати бўйича муқобил бўлган бошқа товар миқдорига алмаштириш шартномаси. Кўпроқ ривожланмаган товар муносабатлари, ўтиш даври учун хос бўлган келишув. 2-жаҳон урушидан кейинги даврдаги эркин конвертирланадиган (алмаштириладиган) валюта курси барқарор бўлмаган, валюта захиралари чегараланган шароитда жаҳоннинг кўпгина мамлакатларида қўлланилди ва у халқаро савдо ҳамда бошқа иқтисодий муносабатларда кенг тарқалди. Бартернинг бевосита айирбошлаш, компенсацияли келишувлар, клиринг каби шакллари мавжуд. Ташқи савдода Бартер битими кўпроқ қўлланади. 90-й. лар бошидан мамлакат ичкарисида ҳам корхоналар ўртасида анча кенг тарқалди. Бартер битимига биноан келишган томонлар ўз товарларини маълум нархда баҳолайдилар. Бу нарх айирбошлашнинг тенг бўлишини, товарларни етказиб бериш билан боғлиқ бўлган барча сарф-харажатларни ўз ичига олади. Бир томон иккинчисига қарздор бўлиб қолса, у ўз қарзини валюта б-н эмас, балки товарлар билан узади. Товар қийматларининг тенглиги жаҳон бозори нархлари орқали таъминланади. Бартер битимлари икки томонлама ёки кўп томонлама бўлиши мумкин.


Кирилл алифбосида мақола: БАРТЕР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ
БУЮК БРИТАНИЯ
АЛИШЕР НАВОИЙ
БОЗОР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты