АН ҒЎЗА НАВЛАРИ

АН ҒЎЗА НАВЛАРИ — Ўзбекистон ФА Ўсимликлар экспериментал биол. си ин-тида яратилган ўрта толали ғўза навлари. «АН» индекси русча «Академия наук» («Фанлар Академияси») сузларидан олинган. Бу гуруҳдан р-нлаштирилган навлар: АН-402 — ёввойи Мексика ғўзасини радиофосфор эритмасида ишлаш усули билан чикарилган (1974; Н. Назиров, Ф. Жониқулов, Ҳ. Қамбаров, Ж. Дадажонов). 1978 й. дан р-нлаштирилган. АН-Боёвут 2 — Тошкент 1 нави популяцияси таркибини ажратиш усули билан яратилган (С. С. Содиқов). 1983 й. дан р-нлаштирилган. АН-Самарқанд — 108Ф ва АН-401 навларини дурагайлаб яратилган (1974; О. Жалилов, Н. Назиров, С. Т. Тўхлиев, Д. М. Бобоев). 1980 й. дан р-нлаштирилган. АН-410 — Тошкент 1 ва АН-401 радиомутант навини чатиштиришдан олинган авлодни якка танлаш усулида чиқарилган (Ж. Дадажонов). 1991 й. дан р-нлаштирилган. АН-510 — АН-505 ва СЛ-2366 навларини чатиштириш йўли билан яратилган (Д. Аккужин, П. Я. Попова, Р. Н. Нурматов). 1991 й. дан р-нлаштирилган. АН — Ўзбекистон 3—АН-Ўзбекистон 1 ва 108-Ф навларининг таби-ий дурагайланиши ҳамда қайтақайта якка танлаш усули билан яратилди (Н. Р. Фақиров, И. Н. Одилхужаев, 1976). 1980 й. дан р-нлаштирилган.

Бу ғўза навларининг ҳосил шохлари 1 — 1,5 типли. Бир кўсакдаги пахта вазни 5,0—8,5 г. Вегетация даври 125—135 кун. Вертициллёз вилтга чидамли, толаси оқ, 35—38% тола беради. Толаси 4-типга мансуб. Султонмурод Наримов, Фазлиддин Саъдуллаев.


Кирилл алифбосида мақола: АН ҒЎЗА НАВЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: А ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ИНГИЧКА ТОЛАЛИ ҒЎЗА
ҒЎЗА СЕЛЕКЦИЯСИ ВА УРУҒЧИЛИГИ ИНСТИТУТИ
ҒЎЗА
ГЕНЕТИКА ВА ЎСИМЛИКЛАР ЭКСПЕРИМЕНТАЛ БИОЛОГИЯСИ ИНСТИТУТИ
ДУРАГАЙЛАШ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты