АНГРЕН САНОАТКАРТОНСАВДО АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

АНГРЕН «САНОАТКАРТОНСАВДО» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ — турли қоғоз ўрамлари, 2, 3 ва 5 қатламли горфланган қалин қоғозлар, микрогофкартон, турли таркибдаги силикат елими ва б. халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқарадиган корхона. «Ўзбекмебель» давлат акциядорлик бирлашмаси таркибига киради, 1988 й. да Ангрен картон идишлар ф-каси, сўнгра Ангрен картон к-ти номлари билан аталган. 1994 й. дан ҳоз. номда ва очиқ турдаги акциядорлик жамияти. Корхонада Франция («Мартин» фирмаси), Россия, Германия фирмалари билан ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилди. 1996 й. да маҳаллий хом ашё — пахта чиқиндиси, ғўзапоя, каноп, буғдой сомони, шоли похолидан йилига 40 минг т целлюлоза и. ч. линияси ишга туширилди. Ҳар йилги ўртача 57 минг м2 калин қоғоз, 198,7 т елимланган калин қоғоз, 13,7 минг м2 гофр-картон ишлаб чиқаради. Саноат корхоналари учун жаҳон стандартларига мос турли хилдаги ва шаклдаги майда, ихчам кугачалар, халтачалар, қоғоз қоплар, турли идишлар и. ч. режалаштирилган. Корхонани ривожлантириш мақсадида чет эл сармоялари ҳам жалб этилмоқда.


Кирилл алифбосида мақола: АНГРЕН САНОАТКАРТОНСАВДО АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: А ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ФРАНЦИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ГЕРМАНИЯ
ҲИНДИСТОН
БУЮК БРИТАНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты