АНД ТОҒЛАРИ

АНД ТОҒЛАРИ (инк халқлари тилида анта — мис конли тоғлар) — дунёдаги энг узун (қарийб 9000 км) ва энг баланд (6960 м) тоғ тармоқларидан бири. Эни 800 км гача. Анд тоғлари Жан. Американи бутун узунлиги бўйлаб ғарб томонидан ўраб туради. Анд тоғлари шим. дан жанубга ни-ҳоятда узун масофада (66°га) чўзилиб кетганлигидан тупроқ ва ўсимлик қоплами ҳам турлича, вертикал минтақалар аниқ намоён бўлган. Тез-тез зил-зила бўлиб, вулканлар (Котопахи, Мисти, Майпу) отилиб туради. Анд тоғлари бир – ғ бирларига параллел бўлган ва меридиан П бўйлаб чўзилган тизмалардан иборат. – I Шим. да Кариб денгизи соҳиллари бўйлаб икки қатор (бал. 2765 м гача), шим.-ғарбида 4 қатор (бал. 5800 м гача) тизма жойлашган. Тизмаларни чуқур тектоник ботиқлар ва ички ясси тоғликлар бир-биридан ажратиб туради. Эквадорда икки қатор вулкан тоғлари тоғ оралиғидаги ботиқларни ўраб туради. Перуда бал. 6768 м гача бўлган тоғлар ва 4200 м гача кўтарилган платоларни дарёлар чуқур ўйиб юборган. Марказий Анд тоғлари тизмаларининг ўртача бал. 4000 — 5000 м. Платолар кенг ва жуда баланд (4000 м чамасида). Бош Кордильера тоғларидаги Аконкагуа тоғи (6960 м) — Ғарбий ярим шардаги энг баланд чўққи. Кирғоқ бўйи тизмаси чўзилган, шарқда эса палахсали тоғлар жойлашган. Қор чизиғи жан. да 500 — 1500 м, марказий қисмида 6500 м, шим. да 4700 м бал. дан ўтади. Жан. қисмларида катта музликлар океангача тушиб келади. Анд тоғларидан Амазонка ва унинг ирмоклари Ориноко ва б. бошланади. Анд тоғларининг марказий қисмида Титикака, Поопо баландтоғ кўллари бор. А. т. 6 хил иқлим зонасида жойлашган. Венесуэла ва Ғарбий Эквадорда тропик иқлим, қиш қуруқ келади, сийрак ўрмонлар ўсади. Жан. га тушган сари чўл зонаси субтропик, мўътадил чўл ва дашт ландшафтлари билан алмашинади. Анд тоғлари асосан альп бурмаланиши даврида шаклланган (шарқий қисмида ундан ҳам қадимгироқ жинслар мавжуд). Гоғларда 30 дан ортиқ қаракатдаги вулкан (Котопахи, Осорно, Сангай ва б.) мавжуд. Анд тоғларида фойдали казилмалардан кам учрайдиган ва рангли металлар, ғамда нефть, селитра, олтингугурт, асбест, мис, қалай, кумуш, қўрғошин, pyx, вольфрам, ванадий, сурма, висмут, мишьяк ва б. конлар бор. Анд тоғлари шимолий қисмининг шамолга рўпара ғарбий ён бағри — тоғ қизил тупроқли ерлар барг тўкувчи ўрмонлар б-н, жанубга томон латерит тупроқли ён бағирлар сернам экваториал ва тропик ўрмонлар ҳамда жигарранг тупроқли ерлар доим қуруқ субтропик ўрмонлар ва бутазорлар билан қопланган. Ички баланд платолар эса ўтлоқ (парамос), қуруқ баланд тоғ тропик чўллар (халқа) ва чўлдан иборат. Анд тоғлари картошка, хин дарахти ва б. фойдали ўсимликлар ватани. Ҳайвонот дунёси хилма-хил: лама, кўзойнакли айиқ, магеллан ити, шиншилла, тулки, турли хил кемирувчилар ва қушлардан — кондор яшайди. Анд тоғларида Саҳама (Боливия), Ла-нин (Аргентина), Лос-Парагуас (Чили) ва б. миллий парклари бор.


Кирилл алифбосида мақола: АНД ТОҒЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: А ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ
ФРАНЦИЯ
АФРИКА
ҲИНДИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты