БЕЛИЛА (рус) , оқ бўёқ — барча турдаги бўёқлар ва эмалларга кўшиладиган, резина, пластмасса, қоғозни бўяш учун мўлжалланган оқ пигментларнинг умумий номи. Олтингугуртли, рухли, сурмали, титанли, қўрғошинли Белила ларбўлади. Олтингугуртли Белила (литопан, оқ бўёқ) — pyx сульфид (ZnS) б-н барий сульфат BaSO4apanamмаси; кучеиз кислоталар ва ишқорлар таъсирига чидамли; ёруғлик, ҳаво, нам таъсирига чидамсиз. Резина, пластмасса, металлни бўя шла ишлатилади. Рухли Белила (рухли оқ бўёқ) — таркиби ZnO. Ҳаво, нам, ёруғлик таъсирига чидамсиз. Ички сиртларни бўяшда ишлатилади. Сурмали Белила (сурмали оқ бўеқ) — таркиби Sb2O3; ҳаво, нам, ёруғлик таъсирига чидамли, аммо заҳарли. Шу туфайли жуда кам ишлатилади. Титанли Белила (титанли оқ бўеқ) — таркиби TiO2; сув, кислота ва ишқорда эримайди. Ташки ва ички сиртларни бўяшда ишлатилади. Қўрғошинли Белила (қўрғошинли оқ бўёқ) — таркибида қўрғошин гидроксид — карбонат 2РЬСО3 РЬ (ОН)2 бўлади. Махсус сиртларни бўяшда ишлатилади. Юқорида айтиб ўтилган Белилалар ичида рухли ва титанли Белилалар кўп ишлатилади.