БЕЛИЛА

БЕЛИЛА (рус) , оқ бўёқ — барча турдаги бўёқлар ва эмалларга кўшиладиган, резина, пластмасса, қоғозни бўяш учун мўлжалланган оқ пигментларнинг умумий номи. Олтингугуртли, рухли, сурмали, титанли, қўрғошинли Белила ларбўлади. Олтингугуртли Белила (литопан, оқ бўёқ) — pyx сульфид (ZnS) б-н барий сульфат BaSO4apanamмаси; кучеиз кислоталар ва ишқорлар таъсирига чидамли; ёруғлик, ҳаво, нам таъсирига чидамсиз. Резина, пластмасса, металлни бўя шла ишлатилади. Рухли Белила (рухли оқ бўёқ) — таркиби ZnO. Ҳаво, нам, ёруғлик таъсирига чидамсиз. Ички сиртларни бўяшда ишлатилади. Сурмали Белила (сурмали оқ бўеқ) — таркиби Sb2O3; ҳаво, нам, ёруғлик таъсирига чидамли, аммо заҳарли. Шу туфайли жуда кам ишлатилади. Титанли Белила (титанли оқ бўеқ) — таркиби TiO2; сув, кислота ва ишқорда эримайди. Ташки ва ички сиртларни бўяшда ишлатилади. Қўрғошинли Белила (қўрғошинли оқ бўёқ) — таркибида қўрғошин гидроксид — карбонат 2РЬСО3 РЬ (ОН)2 бўлади. Махсус сиртларни бўяшда ишлатилади. Юқорида айтиб ўтилган Белилалар ичида рухли ва титанли Белилалар кўп ишлатилади.


Кирилл алифбосида мақола: БЕЛИЛА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БАРИЙ
Туш таъбири ўзбек тилида
ҲАЁТНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ
ҲАВО


Добавить комментарий