АНИЗОТРОПИЯ

АНИЗОТРОПИЯ (юн. anisos — бир хил бўлмаган ва tropos — йўналиш) — модда физик хоссаларининг ҳар хил йўналиш ва кесимларда ҳар хил бўлиши. Анизотропия, мас, кристалларнинг қаттиқдик, иссиқлик, оптик, магнит, электр ва б. хоссалари учун хос. Дистен, андалузит, графит каби минералларнинг қаттиқлиги бўйламасига бир хил бўлса, кўндалангига бошқача бўлади. Бир ёқлама босим таъсирида дастлабки тузилишини ўзгартириб, ҳар хил кесимда турлича тузилишни ҳосил қилган, таркибидаги минераллар маълум қонуниятга бўйсўнган тоғ жинсларига анизотропик тоғ жинслари дейилади. Анизотропия ҳодисаси минералларнинг оптик хусусиятини ўрганишда катта аҳамиятга эга.


Кирилл алифбосида мақола: АНИЗОТРОПИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: А ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
ФИЗИКА
ЭЛЕКТР
Туш таъбири нима дейилади


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты