БЕНЗИЛ ХЛОРИД

БЕНЗИЛ ХЛОРИД (хлорметил бензол) , С6НСН2С1 — органик бирикма. Мол. м. 126,59. Ўткир ғидли рангсиз суюқлик. Зичлиги 1100 кг/ м3, суюқланиш т-раси — 39°, қайнаш т-раси 179°. Сувда эримайди; спирт, хлороформ ва б. органик эритувчиларда яхши эрийди. Сув қўшиб қиздирилганда секин-аста гидролизланиб, бензил спирт ҳосил қилади. Нуклеофиль ва электрофиль алмашиниш реакцияларига осон киришади. Кучсиз оксидловчилар таъсирида бензальдегидга айланади. Саноатда таркибида 1% РС13 бўлган толуолни катализатор иштирокида 90 — 100° гача қиздириб, ундан хлор ўтказиб олинади. Бензил хлорид пластмасса, плёнка, электр изоляцион қоплама ва лок и. ч. да фойдаланиладиган бензил спирт, бензой кислотанинг мураккаб эфирлари, бензилцианид ва айниқса бензилцеллюлоза олиш учун ишлатилади.


Кирилл алифбосида мақола: БЕНЗИЛ ХЛОРИД ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БЕНЗОЛ
БЕНЗОЙ АЛЬДЕГИД
БЕНЗОЙ КИСЛОТА
ҲАЁТНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты