БЕХТЕРЕВ Владимир Михайлович

БЕХТЕРЕВ Владимир Михайлович (1857.20.1 (1.2) , Киров вилоятининг Сорали (ҳоз. Бехтерево) қишлоғи — 1927.24.12, Москва]— рус психоневрологи. Петербург тиббийжарроҳлик академиясиии тугатган. Ҳарбий тиббий академия (1893), Аёллар тиббиёт ин-ти проф. (1897). Психоневрология ин-ти (1908), кейинчалик ўзи ташкил этган Мия ва руҳий фаолиятни Урганиш ин-ти (1918) директори. Нерв системасииинг анатомияси, физиологияси ва патологиясига оид тадқиқотлар олиб борган, рефлексология асосчиларидан бири. Орқа ва бош миянинг утказувчи йўллари ҳамда миянинг функционал анатомияси тўғрисидаги таълимотни ишлаб чиққан. Алкоголизмни гипноз б-н даволаш устида илмий иш олиб борган. Бехтеревнинг асосий асарлари ёш болалар хулқи ва жннсий тарбияси, шунингдек ижтимоий психология муаммоларига бағишланган. Марказий нерв системасини тинчлантирадиган суюқ дори—микстура топган. Мияни анатомик, физиологик ва психологик усуллар билан комплекс Урганиш асосида киши шахсини тадқиқ этган.


Кирилл алифбосида мақола: БЕХТЕРЕВ Владимир Михайлович ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ИБН СИНО
ГЕОГРАФИЯ
Jah Khalib, Artik & Asti - МамаМия


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты