АНТИФРИКЦИОН МАТЕРИАЛЛАР

АНТИФРИКЦИОН МАТЕРИАЛЛАР (анти… ва лот. frictio — ишқаланиш) — сирпаниб ишқаланиш шароитида ишлайдиган ва ишқаланиш коэффициенти паст бўлган машина деталлари (подшипниклар, втулкалар ва б.) учун ишлатиладиган материаллар. Адгезияга чидамлилик хусусияти паст, яхши ишланувчан, иссиқлик ўтказувчан ва хоссалари барқарор. Антифрикцион материаллар сифатида подшипник материаллари (ПМ) кенг тарқалган. Улар антифрикцион хоссаларидан ташқари зарур турғунлик, мой муҳитида коррозияга чидамлилик, яхши ишланувчанлик ва тежамлилик хусусиятларига эга бўлиши керак. Ишқаланиш юзасини ҳосил қилувчи ПМ ва подшипникнинг бошқа қисмларига қўйиладиган талаблар турлича бўлгани учун подшипник мустаҳкам конструкцияли материал (мас, пўлат) дан, ишқаланувчи юза эса Антифрикцион материаллар қатлами (мас, баббит) дан ясалади.

ПМ металл ва металлмас материалларга бўлинади. Металл ПМ га қалай, қўрғошин, мис, pyx, алюминий, баъзи чўянлар асосидаги қотишмалар, металлмас ПМ га баъзи пластмассалар, ёғоч асосидаги материаллар, графит-кўмир материаллар, резиналар киради. Қалай ёки қўрғошин асосидаги ПМ (баббитлар) пўлат (баъзан, бронза) сиртига қуйилган қатлам кўринишидаги подшипникларда ишлатилади. Мис асосидаги ПМ га қалайли, қалай-қўрғошинли бронзалар, баъзи латунлар киради. Қалай ёки қўрғошин асосидаги, мис асосидаги ПМ автомобиль подшипниклари тайёрлашда ишлатилади. Рух асосидаги ПМ бронза ўрнида ишлатилади. Алюминий асосидаги ПМ ички ёнув двигателлари подшипниклари учун кенг ишлатилади. Перлитли кулранг чўян маълум микротузилишда антифрикцион хоссага эга булади ва кичик зури-қишлар ҳамда кам тезликларда ишлайдиган подшипниклар тайёрлаш учун ишлатилади. Пластмасса асосидаги ПМ (текстолит, ёғоч шпон, қипиқ тўлдиргичли) сув билан намланиб турадиган, кичик айланиш частоталарида ишлайдиган валларнинг подшипникларида ишлатилади. Ёгоч асосидаги ПМ, асосан, табиий ёғоч ва прессланган ёғочдан тайёрланиб, кўпроқ сувли жойларда ишлатилади. Графит-кўмирли ПМ нефть кокси б-н тошкўмир смоласи ва озроқ табиий графит аралашмасини пресслаб, сўнгра термик ишлов бериб тайёрланади. Булар мойланмайдиган, кичик зўриқишли ва т-раси 480° дан ошмайдиган жойларда ишлатилади. Резинали ПМ сувли, кичик зўриқишли, айланишлар сони кам (кичик тезликли) жойларда, металл-керамик ПМ ғовак втулкалар сифатида ишлатилади.


Кирилл алифбосида мақола: АНТИФРИКЦИОН МАТЕРИАЛЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: А ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ҲАЁТНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ
БРОНЗА
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ


Добавить комментарий