АНТРАХИНОН

АНТРАХИНОН (юн. anthrax — кўмир ва hina — кечуа хиндулари тилида — хинон дарахти пўстлоғи) , С14Н8О2 — ароматик кетон; мол. м. 208,20, саргиш кристалл; суюқланиш т-раси 287°, кайнаш т-раси 377°. Анилин, нитробензол ва иссиқ толуолда эрийди. Антрахинон антраценни оксидлаб ёки фтал кислота ангидридига алюминий хлорид катализаторлигида бензол таъсир эттириб олинади. У турли реакцияларга кириша олади, лекин ўрин алмашиш реакцияларига жуда қийин киришади. Антрахинон турли оксидловчилар таъсирида ишқорий муҳитда ализаринга айланади. Антрахинонда карбонил гуруҳлар борлиги туфайли унинг хоссалари кетонлар ва хинонларнинг хоссаларига ўхшайди. Антрахинон антрахинон бўёқлар олишда ишлатилади.


Кирилл алифбосида мақола: АНТРАХИНОН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: А ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АЛЮМИНИЙ
БЕНЗОЛ
АРОМАТИК БИРИКМАЛАР
ИБН СИНО


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты