АНУШИРВОН

АНУШИРВОН (тўлиқ исми Хусрав I Ануширвон) — сосонийлар сулоласига мансуб Эрон подшоҳи. Ануширвон отаси — Қубод жорий қилган идора усули, солиқ тизими ҳамда ҳарбий соҳаларда жиддий ислоҳотлар ўтказди, мамлакатни раиятпарварлик билан бошқарди. Ҳинд эпоси «Калила ва Димна» А. топшириғи билан пахлавий тилига таржима қилинди, Авесто қайта кўчирилди. Ануширвон шаҳар ва қишлоқларни обод этиш, кўҳна қадриятларни тиклашга алоҳида эътибор берди, унинг даврида зардуштийлик ршожланди, ўзаро урушларга узил-кесил барҳам берилди. Ануширвоннинг адолатлилиги, маърифатпарварлиги халқ орасида кенг ёйидди, оғзаки ижодда ҳам, ёзма адабиётларда ҳам Ануширвон ҳақида қиссалар тўқилди. Фирдавсий А. ҳақида достон яратган ва уни «Шоҳнома»га киритган. «Қобуснома», «Сиёсатнома», «Жоме ул-ҳикоёт», «Гулзор», «Мифтоҳ ул-адл» ва б. китобларда Ануширвон тўғрисида кўплаб ҳикоятлар келтирилган. Алишер Навоий «Хамса»сида ҳам у ҳақда маълумот учрайди.

Ануширвон асли тарихий шахс бўлган, кейинчалик Шарқ халқлари бадиий ижодида кенг тарқалган тимсолга айланган.


Кирилл алифбосида мақола: АНУШИРВОН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: А ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



АЛИШЕР НАВОИЙ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЭРОН
АМИР ТЕМУР
ҲИНДИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты