БИГАРАДИЯ

БИГАРАДИЯ,аччиқ апельсин, пўртахол (Citrus aurantium L.) — тошбақатолдошлар оиласига мансуб доим яшил ўсимлик. Бигарадиянинг ватани — Жан. Шарқий Осиё. Кавказнинг Қора денгиз бўйида тарқалган. Бигарадиянинг гули йирик, оқ, қўш жинсли. Меваси думалоқ, учи бир оз ясси, ўртача оғирлиги 100 — 150 г, қобиғи қалин, ғадирбудур, оч қизил, гоят хушбўи, 10 — 20 паллалик, жигарранг, уруғи кўп. Меваси ейишга ярамайди, мураббо, компот қилинади. Баргидан турли эфир мойлари олинади. Бигарадия уруғи ва қаламчасидан кўпайтирилади. Узбекистонда Бигарадия апельсин, лимон ва мандарин каби цитрус ўсимликлар учун пайвандтаг сифатида ишлатилади ёки манзарали дарахт сифатида тувакларда ўстирилади.


Кирилл алифбосида мақола: БИГАРАДИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
1 отряд - Позитивчик
ГРУЗИЯ
ФРАНЦИЯ
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты