БИЛИВЕРДИН — 1лот. bills ўт (сафро) ва франц. vert (ved) — яшил] — ўт (сафро) пигментларидан бири; яшил кристалл модда, умуртқали ҳайвонлар жигари, талоғи ва кўмигининг макрофагларида гемоглобин парчаланишидан вердоглобин ҳосил бўлади, бу модда парчаланганда эса глобин, темир ва Биливердин ажралиб чиқади. Биливердин қайтарилганда билирубин ҳосил бўлади. Умуртқасиз ҳайвонлар (чувалчанглар, қисқичбақасимонлар, ҳашаротлар)да ҳам Биливердин топилган.