БИЛЛУР

БИЛЛУР, хрусталь — шишанинг алоҳида тури. Таркибида барий оксиди ва қўрғошин оксиди (27%) кўпроқ бўлади. Шишага қараганда пишиқроклиги, қалинроқлиги, ёруғлик нурини яхши синдириши билан ажралиб туради. Биллур турлитуман тусларда жилваланади, чертганда жарангдор товуш чиқаради. Ундан қандиллар, ликопчалар, гулдонлар, канддонлар, турли безак буюмлари ясалади, биноларни безашда ҳам фойдаланилади. Олмос билан ишлов бериб, Биллур буюмларда нафис нақшлар ҳосил қилиш, қирралар чиқариш мумкин. Биллур буюмлар қирраларига ёруғлик тушганда рангбаранг тусда товланиб туради.


Кирилл алифбосида мақола: БИЛЛУР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АМАЛИЙ САНЪАТ
Туш таъбири ўзбек тилида
БОБИЛ-ОССУРИЯ МАДАНИЯТИ
БАРИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты