АРАЛАШ ЎТЛАР — кўп йиллик ва йиллик дуккакли ҳамда донли ўсимликлар бир неча турини аралаш ўстириш. Фойдаланиш усулига қараб яйлов ҳамда ўриб олинадиган Аралаш ўтларга бўлинади. 30—50-й. ларда Аралаш ўтлардан ғўза алмашлаб экишда фойдаланилган. Маҳсулдорлиги кам бўлганлиги сабабли ҳозир Аралаш ўтлар чекланган майдонларда экилади.