АРЕАЛ

АРЕАЛ (лот. area — майдон, макон) — ўсимлик ёки ҳайвонларнинг бирор тури, туркуми ёки оиласи тарқалган ҳудуд. Яхлит (ялпи) Ареал ва ажралган (бўлинган) Ареал фарқланади. Агар бир Ареал даги ўсимликларнинг турлари бир текис, ўз ҳаётига қулайроқ жойларда кўп учраса — яхлит Ареал ; яхлит Ареал икки ёки ундан ортиқ областларга бўлинса — ажралган Ареал пайдо бўлади. Бунда оралиқ майдондаги турларга мансуб индивидларнинг бир қисми қирилиб кетади. Турлар бир қанча қитъа, уммонларни эгалласа (мас, ғалладошлар оиласи, чумчуқсимонлар, дельфинсимонлар туркумлари ва б.) кенг миқёсдаги, кенгаювчи Ареал ҳосил бўлади. Кенг тарқалган ҳайвон ва ўсимлик турлари космополит турлар ёки панэндемиклар деб аталади. Ареал унча катта бўлмаслиги ҳам мумкин. Айрим ўсимлик турлари (эндемиклар) жуда чекланган, тор жойлардагина (мас, оролда, ғорда ва б. да) ўсади. Ареал чегараси доимий бўлиши ёки одам таъсири билан ўзгариши мумкин. Ареал доирасида тур индивидлари баробар тақсимланмаган бўлади, марказда кўпроқ жойлашиб, чеккароқларида тобора сийраклаша боради. Одам фаолияти таъсирида ўзгарган Ареал сунъий Ареал (интродукцияланган ва иқлимлаштирилган турлар Ареал) дейилади. Мас, 19-а. охирларида анча серҳосил Мексика ғўзаси Америкадан Ўрта Осиё ва Закавказьега ёки киви ўсимлиги Янги Зеландиядан Европага келтирилганидан сўнг, бу ерларда уларнинг сунъий А. барпо этилди. Табиатда сочма А., сертармоқ А., туташ А., ёндош А., кенгаювчи А., тораювчи А., узилган А. ва б. турлари учрайди.


Кирилл алифбосида мақола: АРЕАЛ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: А ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
Туш таъбири нима дейилади
БИОЛОГИЯ
АЛИШЕР НАВОИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты