БОБО МИРАК ҚЎЗҒОЛОНИ

БОБО МИРАК ҚЎЗҒОЛОНИ — Бухоро хонлигида шайбонийларта қарши кўтарилган халқ қўзғолони (16а. 40-й. лари). Йирик ер эгалари. вилоят ҳокимларининг марказий ҳокимиятга бўйсунмасликлари натижасида Бухоро хонлигидан айрим вилоятлар (Балх, Самарқанд) қатори кичик шаҳарлар ҳам ажралиб чиқа бошлаган. Қарши вилоятининг Косон ш. да жўйбор хожалариааи Абул Бақонинг тоғаси Бобо Мирак умумхалқ қўзғолонига раҳбарликни ўз қўлига олган. Қўзғолон шу қадар кучли тус олганки, биринчидан, унга қарши барча шайбоний хонлар ва султонлар жам бўлиб отланишган, иккинчидан, қўзғолончилар ва шайбонийлар қушини ўртасидаги кураш уч ой давом этган. Ниҳоят, шайбонийлар устун келиб косонликларнинг қаршилигини синдиришган, улар шаҳарга бостириб кириб аҳолини қатли ом қилишган, Бобо Мирак қўлга олиниб азоблаб қатл этилган.

Ад.: Ахмедов Б., Историкогеографическая литература Средней Азии XVI—XVIII вв. Письменные памятники, Т., 1985, с. 180.


Кирилл алифбосида мақола: БОБО МИРАК ҚЎЗҒОЛОНИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БУХОРО ХОНЛИГИ
ФРАНЦИЯ
АМИР ТЕМУР
БУХОРО ВИЛОЯТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты