АРТИЛЛЕРИЯ

АРТИЛЛЕРИЯ (франц. artillere — тайёрламоқ, шайламоқ) — 1) қўшин тури;

2) қуроллар тури;

3) артиллерия қуроллари ҳақидаги фан.

Денгиз, ҳаво ва қуруқликдаги Артиллерияга бўлинади. Денгиз А. си ўз навбатида қирғоқ ва кема А. сига, ҳаво Артиллерияси баллистик ва тактик хусусиятига кўра замбарак, гаубица, танкка карши миномёт, реактив ва зенит (ҳаво) Артиллерияга бўлинади. Қуруқликдаги Артиллерия ер усти, зенит ва махсус Артиллерияга ажратилади. Ер усти Артиллерияси ердаги кучларга қарши жанг қилиш учун, зенит Артиллерияси эса самолётларга ва (баъзан) ердаги кучларга қарши ўт очиш учун ишлатилади. Махсус Артиллерия асосан реактив қуролларга қарши қўлланилади. Артиллерия тўпларининг калибрлари 20 дан 400 мм гача ва ундан катта, огирлиги бир неча кг дан ўнлаб ва юзлаб т гача бўлиши мумкин. Баллистик хусусиятига кура Артиллерия қуроллари нишонга тўғри отувчи (пушка) ва қиялатиб отувчи туплар (миномёт, гаубица ва моргиралар) га ажратилади.

Артиллерия фан сифатида Артиллерия қуролларининг тузилиши, улардан фойдаланиш, уларни лойиҳалаш, и. ч., жангда ишлатиш ҳақидаги илмларни ўз ичига олади. Артиллерия кўп аерли тарихга эга. Қадим замонда Хитой, Европада тош отадиган (ирғитадиган) машиналар бўлган. Амир Темур қалъаларни забт этишда тош отадиган ана шундай машиналар (палахмонлар)дан, Бобур Ҳиндистонни забт этишда борунд (порох) билан ишлайдиган «тўфак» дан фойдаланган. Отиш учун араблар порохдан фойдалана бошлашгач (14 – а.), А. даври бошланади. Дастлабки тўплар ёғоч тагликка ўрнатилган темир карнай шаклида бўлиб, ўқ сифатида темир, тош парчалари ишлатилган. Кейинроқ (15-а.) тўплар мис ва жездан қуйила бошланди. Артиллерия техникаси мукаммаллашди, фақат қамал ва ҳимоя учунгина эмас, балки дала жангларида ҳам ишлатила бошланди. Артиллерия пиёда аскарларга ёрдам берувчи мустақил қўшин турига айланди. Тутунсиз порохларнинг қўлланилиши, ствол ва сна-рядларнинг узайтирилиши, тўпнинг ўқ отиш вақтида орқага тепишига чек қўйиш Артиллерияга тез ва узоққа отиш имконини берди. Ўт очишга тайёргарлик, нишонга тўғрилаш ва ўқ узиш жараёнларининг механиқлаштирилиши Артиллериянинг юксак оператив-тактик тезкорлигини таъминлади.

Артиллериянинг сўнгги тараққиёти реактив ва атом А. сини яратиш ва такомиллаштиришдан иборат. Ўзбекистон қуролли кучларида ҳам Артиллериянинг аҳамияти катта.


Кирилл алифбосида мақола: АРТИЛЛЕРИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: А ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҲАРБИЙ САНЪАТ
DANTEEN - Пушка
БОШҚАРИЛАДИГАН БАЛЛИСТИК РАКЕТА
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты