АРХЕОЛОГИК МАДАНИЯТ

АРХЕОЛОГИК МАДАНИЯТ — ўзига хос этн. хусусиятлари билан ажралиб турадиган муайян даврга ва ҳудудга доир археологик ёдгорликлар бирлиги. Айрим ёки бир қанча белгиларга, хусусан, сопол буюмларнинг шакли, нақши, марҳумларни дафн этиш тартиби, меҳнат қуроллари, уй-рўзғор анжомлари ва б. га кўра белгиланади. Ёдгорликлар қаердан топилса, шу жойнинг номи билан юритилади (мас, Крвунчи маданияти). Археологик маданиятни ўрганиш билан баъзан бирор кабила ёки халқнинг муайян тарихий даврдаги и. ч. кучлари ва муносабатларининг даражаси ҳамда уларда содир бўлтан айрим ўзгаришлар аниқлаб олинади. Баъзи Археологик маданият тарихий манбалардан маълум бўлган машҳур қабилаларга тегишли бўлиб чиқади (мас, Кушон маданияти қад. кушонларга тегишли). Моддий маданият элементларидаги ўхшашлик ҳамма вақт ҳам аҳолининг этник ва келиб чиқиш бирлигини ифодалайвермайди, чунки бир-бирига яқин ижтимоий ва географик шароитда хамда ибтидоий техника даврида қабилалар ҳаёти ва маданиятида ўхшашликлар бўлиши мумкин. Бундан ташқари, маданиятнинг айрим элементлари шу маданиятни яратган халқ ёки қабилаларнинг бир жойдан иккинчи жойга кўчиши натижасида бошқа қабила ёки халқларга ўтиши мумкин. Археологик маданиятни ўрганиш ёзма тарихий маибалар пайдо бўлмасдан олдин яшаган қабила ва халқларнинг тарихини ёзиш учун имконият яратиб беради.


Кирилл алифбосида мақола: АРХЕОЛОГИК МАДАНИЯТ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: А ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ГЕОГРАФИЯ
ИБТИДОИЙ ЖАМИЯТ
БЕРУНИЙ
АЛИШЕР НАВОИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты