АСБОБСОЗЛИК ПЎЛАТИ

АСБОБСОЗЛИК ПЎЛАТИ — турли асбоблар, кескичлар, совуқлайин ва қиздириб деформациялаш штамплари, ўлчаш асбоблари ва б. ясаш учун ишлатиладиган пўлат. Таркибида, одатда, 0,6 дан 1,4% гача углерод бўлади. Асбобсозлик пўлати углеродли, легирланган ва тезкесар (куп легирланган) хилларга бўлинади. Углеродли ва легирланган Асбобсозлик пўлати кичик тезлик б-н ишлайдиган ва кесувчи қирраси 200 — 300° гача қизийдиган кесувчи асбоблар, ўлчов асбоблари ҳамда штамплари тайёрлаш учун, тезкесар Асбобсозлик пўлати эса катта тезлик билан ишлайдиган ва кесувчи кирраси 560 — 600° гача кизийдиган кесувчи асбоблар тайёрлаш учун мўлжалланган. Углеродли Асбобсозлик пўлати «У» ҳарфи ва ундан кейин қўйиладиган рақам билан белгиланади. «У» ҳарфи Асбобсозлик пўлатининг углеродли пўлат эканлигини, рақам эса пўлат таркибидаги углерод фоизининг ўндан бир улушларида ифодаланган ўртача миқдорини кўрсатади. Mac, У8 маркали пўлат углеродли Асбобсозлик пўлати таркибида ўртача 0,8% углерод борлигини билдиради. Углеродли Асбобсозлик пўлатининг У7, У8, У9, У10, У11, У12, У13 маркалари бор. Таркибида зарарли қўшилмалар 0,03% дан кам «S» ва 0,04 фоиздан кам «Р» углеродли Асбобсозлик пўлатининг маркаси охирига «А» ҳарфи қўйилади, мас, У7А, У8А, У9А ва ҳ. к. Легирланган Асбобсозлик пўлати кўп тарқалган X, 9ХС, ХГ, ХВГ, ХВ5, Х12, ФГ, 7X3, 4ХС, 4Х2В8 маркали пўлатлардир. Ҳарфлар тегишли элементларни билдиради (мас, X — хром, С — кремний, Г — марганец, В — вольфрам, Ф — ванадий), ҳарфлардан кейинги ракамлар айни элементнинг фоизларда ифодаланган ўртача миқдорини кўрсатади (Яна қ. Легирланган пўлат, Легирлаш, Тез кесар пўлат).


Кирилл алифбосида мақола: АСБОБСОЗЛИК ПЎЛАТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: А ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ФИЗИКА
Туш таъбири ўзбек тилида
ИБН СИНО


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты