БОЛТИҚ ТИЛЛАРИ

БОЛТИҚ ТИЛЛАРИ — болтиқ қабилалари (балтлар) тиллари. Ҳиндевропа тиллари оиласига мансуб тиллар гуруҳи. Бу гуруҳга ҳоз. латиш (Латвиянинг асосий аҳолиси) тили, литваликлар (Литванинг асосий аҳолиси) тили ҳамда улик тиллар киради. Болтиқ тиллари 2 катта гуруҳга ажралади:

1) ғарбий Болтиқ тиллари — прусс ва ятвяг (17—18-а. лардатўлиқистеъмолдан чиққан, улик) тиллари;

2) шарқий Болтиқ тиллари — литваликлар, латиш (курш, селов ва б. улик) тиллари. Булар орасида баъзи ёзувсизлари ҳам бўлган. Болтиқ тиллари илк бор немис олимлари — А. Шлейхер, Ю. Нессельман ва б. томонидан тадқиқ қилинган. Кейинчалик латиш — Я. Эндзелин, литвалик Ф. Куршат, немис — Ф. Шпехт, Э. Френкеллар бу борада и. т. лар олиб борган. Болтиқ тилларини ўрганиш ишига халқ оғзаки ижоди намуналари тўпловчилар (латиш К. Барон ва б.), адабиётшунослар (литвалик И. Яблонский ва б.) сезиларли ҳисса қўшди. Болтиқ тилларига оид диалектологик материаллар 19а. охирида А. Биленштейн, К. Явнис ва б. томонидан тўпланган.


Кирилл алифбосида мақола: БОЛТИҚ ТИЛЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ҲИНД-ЕВРОПА ТИЛЛАРИ
ГЕРМАНИЯ
ИБН СИНО


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты