БОСНИЯ ВА ГЕРЦЕГОВИНА

БОСНИЯ ВА ГЕРЦЕГОВИНА (Bosna i Hercegovina) , Босния ва Герцеговина Республикаси — Болқон я. о. нинг марказий қисмида жойлашган давлат. Майд. 51,1 минг км2. Аҳолиси 4 млн. 510 минг киши (1996). Пойтахти — Сараево ш.

Давлат тузуми. Босния ва герцеговина ва Г. республика бўлиб, қонун устунлиги ва эркин демократик сайлов асосида фаолият кўрсатувчи демократик давлат. 1995 й. 14 дек. да кучга кирган конституцияга амал қилинади. Давлат бошлиғи — Б. ва Г. Президиумы раиси. Қонун чиқарувчи олий органи — икки палатали парламент ассамблеяси. Ижроия ҳокимият Вазирлар Кенгаши томонидан амалга оширилади. Конституция бўиича Босния ва герцеговина ва Г. 2 тузилма: Б. ва Г. Федерацияси ва Серб Республикасидан иборат.

Табиатя. Босния ва герцеговина ва Г. ҳудудининг 90% ни тоғлар эгаллайди. Пасттекисликлари Сава дарёси бўйлаб шим. га чўзилади ва Ўрта Дунай текислигининг жан. кисмини ташкил этади. Жан. даги пастқам тоғлар ва серҳосил тоғлараро ҳавзалар минтақаси 2000—2400 м гача баландликдаги Динара тоғликларига туташиб кетади. Сава дарёси водийсидаги иқпим мўътадил, континентал (йилига 600 — 800 мм ёғин ёғади), тоғларда нам ва совуқ (йилига 1500—2500 мм гача ёғин ёғади). Босния ва герцеговина ва Г. майдонининг 40% — ўрмон, шу жумладан 3/3 қисми кенг баргли (дуб, бук), қолгани игна баргли (арча, қарағай) ўрмонлар. Асосий дарёлари — Дрина, Босна, Врбас, Неретва.

Аҳолиси. Босния ва герцеговина ва Г. аҳолисининг 43,6% ни боснияликлар («мусулмонлар») ташкил этади. Бу ерда серблар (31,4%), хорватлар (17,3%) ҳам яшайди. Расмий тили — босния, серб ва хорват тили. Диндорлар мусулмон-суннийлар (40%), православ христианлар (31%), католиклар (15%) ва б. Йирик шаҳарлари: Сараево, БаняЛука, Зеница, Тузла.

Тарнхя. Босния ва герцеговина ва Г. ҳудудида тош даври (палеолит) да ҳам аҳоли яшаган. Қад. аҳолиси иллирийлар бўлган. Мил. ав. 3-а. да ардейлар, даосилар, яподларнинг қулдорлик давлатлари пайдо бўлган. Қад. Рим уларни забт этиб, Далмация вилоятига қўшиб олган. 6-а. биринчи ярмида Византия ҳукмронлиги остида бўлган. 6—7-а. ларда бу ерга славянлар кўчиб келган. 10-а. ўрталаридаги манбаларда Требинье, Захумле, Травуния, Погания (Неретва) ва Босния каби майда давлатлар мавжуд бўлганлиги ҳақида маълумотлар баён қилинган. 12— 14-а. ларда Босния феодал князлигига айланди. 14-а. да, айниқса, Твртко I даври (1353—91)да Босния қироллик деб эълон килингандан кейин унинг ерлари анча кенгайди. Твртко I вафотидан сўнг парокандалик ва ўзаро урушлар бошланди. Қиролликнинг жан. қисмидаги ҳукмдорлардан бири — Степан Вукчич 1448 й. да ўзини герцог деб эълон килди ва унинг ермулклари Герцеговина деб атала бошлади. 1463 йда Босния ва 1482 й. да Герцеговинани турклар ишгол килди. 1583 й. да Босния ва герцеговина ва Г. подшолик деб эълон қилинди. Феодалларнинг кўпчилиги ва аҳолининг бир қисми ислом динини қабул килди. Босния ва герцеговина ва Г да туркларнинг ҳарбиймустабидлик тузуми қарор топди. 19-а. бошларида Босния ва герцеговина ва Г. халқининг миллий озодлик кураши кучайди. 19-а. ўрталарида феодалларнинг ўзаро кураши тухташи савдо-сотиқни ривожлантириш учун шароит яратди. 1872 й. да биринчи т. й. (БаняЛука — Нови) очилди. Бироқ Босния ва герцеговина ва Г. ижтимоийиктисодий жиҳатдан қолоқлигича қолаверди. Деҳқонлар қўзғолонларини (1834, 1852 — 53, 185758, 186162 йлар) феодаллар ва турк маъмурияти шафқатсиз бостирди. 1878 й. ги Берлин конгрессининг қарорига биноан АвстрияВенгрия империяси Босния ва герцеговина ва Г. ни босиб олиш ва уни идора қилиш ҳуқуқини олди. 1908 й. да АвстрияВенгрия Босния ва герцеговина ва Г. ни ўзига қўшиб олганлигини эълон килди. 1918 й. да АвстрияВенгрия парчалангач, Босния ва герцеговина ва Г. серблар, хорватлар ва славянлар қироллиги (1929 й. дан — Югославия) таркибига кирди. 2-жаҳон уруши даврида 1941 й. апр. да Босния ва герцеговина ва Г. немисфашист қўшинлари томонидан босиб олинди ва «Мустақил Хорват давлати» таркибига кўшиб юборилди. Босния ва герцеговина ва Г. фашист боскинчиларга карши халқ озодлик урушининг муҳим марказларидан бири бўлди. Урушдан кейин, 1945—92 й. ларда Югославия Федератив Социалистик Республикаси таркибида бўлди. 1992 й. апр. да Босния ва герцеговина ва Г. парламента 1992 й. 29 фев. ва 1 мартдаги референдум натижаларига таяниб, мамлакатни мустақил деб эълон қилди. Референдумдан норози бўлиб унда қатнашмаган серблар 1992 й. апр. да республиканинг шим. ҳудудида Югославия таркибида мустақил «Босния ва герцеговина ва Г. Сербия Республикаси»ни эълон қилдилар; и юл да Босния ва герцеговина ва Г. ғарбида «ГерцегБосна Хорват ҳамдўстлиги» мухтор р-ни тузилди. Боснияликлар жамоаларининг қарамақаршилиги ҳарбий тўқнашувларга айланиб кетди. 1993 й. да уч тузилма делегацияларининг Женевада бўлиб ўтган музокараларида Босния ва герцеговина ва Г. Республикасининг конституцион тузилиш тамойиллари тўғрисидаги ҳужжат маъқулланди. 1995 й. 21 нояб. да АҚШнинг Дайтон ш. яқинидаги ҳарбийҳаво кучлари базасида Босния ва герцеговина ва Г да тинчлик тўғрисидаги умумий битим имзоланди. Босния ва герцеговина ва Г. 1992 й. дан БМТ аъзоси. ЎзР билан дипломатия муносабатларини 1996 й. 14 майда ўрнатган.

Асоснй снёснй партияларн. Демократик ҳаракат партияси, мусулмонлар партияси, 1990 й. да асос солинган; Б. ва Г. серб демократик партияси, 1990 й. да тузилган; Б. ва Г. Хорват демократик ҳамдўстлиги; «Босния ва Герцеговина учун», партия, 1996 й. тузилган; Серб халқ иттифоқи, партия, 1997 й. ташкил этилган.

Хўжалиги. 1992—95 й. лардаги уруш ҳаракатлари бошлангунга қадар Босния ва герцеговина ва Г. миллий даромадида қ. х. улуши 10,9%, саноат улуши 57,6% ни ташкил қилган (1989). Урушгача саноатда қўнғир кўмир, темир ва марганец рудалари, боксит казиб чиқариш, гидроэнергия ҳосил қилиш, шунингдек металлургия, кимё, ўрмон, ёғочсозлик, машинасозлик, озиқовқат ва енгил саноат ривожланган. Босния ва герцеговина ва Г. да қўнғир кўмир ва лигнит захиралари (Тузла, Зеница, Какань, Бреза, Бановичи яқинида) мавжуд. 1990 й. 14,6 млрд. кВтсоат элсктр энергияси ҳосил қилинган. Вареш ва Любия руда конларида темир рудаси қазиб олинган. Зеницадаги к-т, Илияш ва Варешдаги з-дларда қора металлар ишлаб чиқарилган. Босния ва герцеговина ва Г. да т. й. узунлиги 1000 км, автомобиль йўллари уз. 21,1 минг км ни ташкил этган (1991).

Қ. х. да мамлакат ҳудудининг ‘/2 қисмидан фойдаланилади, унинг 50% — экинзор, боғ ва токзорлар, қолган қисми ўтлоқ ва тоғ яйловлари бўлган. Маккажўхори, буғдой, картошка, техника экинларидан зиғир, қанд лавлаги, тамаки етиштирилган. Чорвачилик ривожланган. Пул бирлиги — босния маркаси.

Матбуоти. Босния ва герцеговина ва Г. да нашр этиладиган асосий газ. лар: «Ослободжене» («Озодлик», кундалик газ., 1943 й. дан), «Вечерне новине» («Оқшом янгиликлари», кундалик газ., 1964 й. дан). Босния ва герцеговина ва Г. радиотелевидениеси 4 радио ва 2 телекўрсатув дастури асосида ишлайди. 1945 й. дан радиоэшиттиришлар, 1969 й. дан телекўрсатувлар олиб борилади. Тиббий хнзмати, маоряфи. Босния ва герцеговина ва Г. да 90-й. лар бошида 1000 кишига касалхоналарда 5,8 ўрин ва 2,6 шифокор тўғри келган. Маориф тизими бошланғич мактаб, гимназия, ҳунар ва техника ўқув юртларидан иборат. Мамлакатда 4 унт мавжуд.


Кирилл алифбосида мақола: БОСНИЯ ВА ГЕРЦЕГОВИНА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Б ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ
ЭРОН
БОЛГАРИЯ
БУЮК БРИТАНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты